Ҳор, Ал-Ҳор, Гҳор — Ғарбий Осиёдаги тектоник ботиқ. Исроил, Сурия ва Иордания ҳудудларида. Шимолида Бакао грабени билан жанубида ал-Араба водийси оралиғида жойлашган. Узунлиги (шим.дан жанубга) 300 км га яқин, сербар жойи 25 км. Тоғлар (баландлиги 1000–1400 м) билан ўралган берк ҳавза. Ҳ.да Иордан дарёси, Ҳуло, Табария кўллари ва Ўлик денгиз (Ер юзидаги энг паст жой, —395 м) жойлашган. Иклими қуруқ ва иссиқ. Чала чўл ўсимликлари ўсади.