Ҳорасио Мануэл Картес Жара (испанча: Ҳораcио Мануэл Cартес Жара, 1956-йил 5-июлда туғилган) – парагвайлик тадбиркор, сиёсатчи ва давлат арбоби. 2023-йил 10-январдан бери ўнг қанот миллий республикачилар уюшмаси (АНР, „Колорадо“ номи билан ҳам танилган) партияси раиси. 2013-йил 15-августдан 2018-йил 28-майгача Парагвай президенти бўлган[1][2][3].

Ҳораcио Cартес
Парагвай Президенти
Мансаб даври
2013-йил 15-августдан – 2018-йил 15-августгача
Вице-президент Жуан Афара
Алиcиа Пучета
Ўтмишдоши Федериcо Франcо
Вориси Марио Абдо Бенíтез
Шахсий маълумотлари
Таваллуди
Ҳораcио Мануэл Cартес Жара

1956-йил 5-июл (1956-07-05) (70 ёш)
Асунсион, Парагуай
Сиёсий партияси Cолорадо
Турмуш ўртоғи Марíа Монтаñа
Болалари Жуан Пабло
Софíа
Марíа Сол
Дини Католицизм

Биографияси

Тамаки, ичимликлар ва гўшт маҳсулотлари билан боғлиқ бизнес билан шуғулланади, 12га яқин компанияга эга. 1989-йилда Cартес молиявий фирибгарликда айбланган, аммо кейинчалик айблов олиб ташланган. 2000-йилда полиция унинг мулкида гиёҳванд моддалар (марихуана ва кокаин) ортилган самолётни ушлаб олди, бироқ Cартес самолёт фавқулодда қўнганини даъво қилиб, жазодан қутулиб қолди[4][5].

2013-йил апрел ойида Ҳорасио Картес президентлик сайловларида ғалаба қозонди[6].

Фаолиятининг асосий йўналишларидан бири мамлакат шимолида, унинг энг қашшоқ ҳудудларидан бирида ҳаракат қилаётган Парагвай халқи армиясининг чап қанот партизанларига қарши кураш эди. Партизанларга қарши туриш учун „ўлим отрядлари“ – армия ва полициянинг махсус бўлинмалари ташкил этилди[7].

2023-йил 26-январда „Парагвайда демократик институтларга путур етказувчи кенг тарқалган коррупсияда иштирок этгани“ учун АҚШ санксияларига учради[8].

Манбалар

  1. ↑ „Президент Парагвая ушел в отставку“. 2018-йил 29-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 29-май.
  2. ↑ „Миллионаире бусинессман wинс Парагуай пресиденcй“. Франcе 24 (22-апрел 2013). 6-май 2013да асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Арчивед cопй“ (деадлинк). 2014-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 16-май. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-05-17 санасида архивланган)
  4. ↑ ʻʻТҳе Индепендентʻʻ, 19-апрел]] 2013, Ҳораcио Cартес: Миллионаире. Cриминал. Бусинесс титан. Ҳомопҳобе. Тҳе нехт пресидент оф Парагуай? (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-09-25 санасида архивланган)
  5. ↑ „Жонатҳан Сантана се наcионализó парагуаё“. аднмундо.cом. 2015-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-июн]] 2015.
  6. ↑ „В Парагвае табачный магнат победил на президентских выборах“ (ру). РБК (2013-йил 22-апрел). 2021-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-ноябр.
  7. ↑ Кармен Вильяльба. „«Вооружённый защитник беднейшего народа»“ (ру). Страница Александра Тарасова (2016-йил 27-август). 2021-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-ноябр.
  8. ↑ „США ввели санкции в отношении вице-президента и бывшего президента Парагвая“. ТАCC. 2023-йил 31-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-январ.