Ҳошимийлар, бану ҳошим — 1) Муҳаммад (сав) бобокалонлари Ҳошим ибн Абдуманноф авлодлари; Расулуллоҳ (сав) мансуб бўлган уруғхонадон. Ҳ. Муҳаммад (сав) ҳаётлари-да, ул зот вафотидан сўнг эса араб-мусулмон тарихида муҳим рол ўйнаган; 2) Ҳ. бир қанча мусулмон ҳукм-дорлари сулоласини шакллантирганлар. Чунончи, Х асрдан 1924-йилгача Макка шарифлари, унинг ҳокимлари. Бу сулола вакиллари (алҲавошим-Ҳошимийлар) ХХ аср бошида Ҳижозда (1908— 25) ва Ироқда (1921—58) давлатни идора этишган. 1921-йилдан Иордания Ҳошимийлар қироллигида, Ҳ.нинг бошқа бир тармоғи эса Марокаш Қироллигида (Х асрдан) ҳокимиятни бошқариб келмоқда.

Манбалар