Ҳошимжон Олимжонов (1940-йил, 5-март, – 2017.31.05 Андижон вилояти, Қоратепа қишлоғи) – Ўзбекистон халқ артиста (1987). 1961-йилдан Андижон театрида актёр, режиссёр ёрдамчиси. „Оқ нилуфар“ спектаклидаги Арияка унинг театрдаги биринчи ролидир. У саҳна сирларини Аббос Бакировдан ўрганган. Қорахўжа („Нодира“), Ҳожи („Нурхон“), Қосимбек („Бобур“), Ғофир („Бой ила хизматчи“), Худоёрхон („Мехробдан чаён“), Эзоп („Эзоп“), Глостер („Қирол Лир“), Қирол Эдуард („Ричард ИИИ“), Мафия бошлиғи („Қотил ким?“), Бобохон („Тоҳир ва Зуҳра“), Шоҳжаҳон („Зебун-нисо“), Сулаймон баъзоз („Чўлпон“) каби роллар ижро этган. О. бир канча филмлар („Саратон“, „Қуллар“ ва бошқалар) ва видеофилмлар („Меҳробдан чаён“ ва бошқалар)да ҳам суратга тушган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил