Чехияда ҳосил байрами. Рассом Cарл Ҳутҳ, 1867.

Ҳосил байрами - қишлоқ хўжалиги ходимларининг анъанавий байрами (Ўзбекистонда 1972-йилгача "Пахта байрами" деб аталган). Хўжаликлар, туманлар, вилоятлар миқёсида ўтказилади. Кўпгина жойларда Ҳосил байрами кеч кузда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили йиғим-терими тамомланишига қараб нишонланади. Байрам кунлари кўргазмалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари уюштирилади; бадиий ва спорт ўйинлари, от спорти мусобақалари, оммавий сайиллар ўтказилади. Меҳнат илғорларига мукофотлар топширилади. Ҳосил байрамида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан бирга шаҳар аҳолиси, кенг жамоатчилик ҳам иштирок этади. Ҳосил байрами барча учун завқли мамнуниятли тарзда ўтказилади ва бу байрамни до'стларимиз ва оила а'золаримиз билан мароқли о'тказамиз, турли хил нарсалар ясаб о'йинлар о'тказишимиз мумкин.