Википедияда исми Ҳосила ва фамилияси Раҳимова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Ҳосила Раҳимова — (Раҳимова Ҳосилахон Ибрагимовна; 1975-йил 22-апрел, Сурхондарё вилояти Денов тумани) — ўзбек эстрадаси хонандаси ва бахшиси. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони ҳамда Шуҳрат медали соҳибаси[1][2][3].

Ҳосила Раҳимова
Умумий маълумот
Таваллуди 1975-йил 22-апрел ( 1975-04-22) (51 ёш)
Жанрлар Бахши, Эстрада
Касби
Фаолият йиллари 1998 — ҳозиргача
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Веб-сайт ҳосила.cом

Таҳсили

1982—1992-йилларда Денов туманида фаолият олиб борган Қ.Эшмуродова номли 15-ўрта мактабда таҳсил олган. Мактаб вақтлари бўлган 1986—1990-йилларда Деновда фаолият олиб борган Юнус Ражабий номли мусиқа мактабининг рубоб ўрганишга ихтисослашган синфини тамомлаган. 1990—1996-йилларда Деновдаги „Навниҳол“ халқ ансамбли ва туман маданият бўлимида хонанда сифатида фаолият олиб борган. 1998—2001-йилларда Тошкент Давлат Маданият институти „Халқ мусиқаси“ бўлимини, 2010-йилда эса магистратура бўлимини тамомлаган.

Ижодий ҳамкорлари

Ҳосила Раҳимова санъатдаги фаолияти давомида Маҳмуд Тоир, Усмон Азим, С.Тўйчиева, Ҳ. Шодмон, Р. Ҳотамова каби шоирлар билан ҳамкорлик қилиб келган. Бастакорлардан Иқбол Муҳаммад, Б.Эшманов, Р.Маҳмудов, О.Сафаров, Д.Маткаримов, У.Шарипов, Ф.Алимардонов, Ш. Маматқулов билан ижодий ҳамкорлик қилиб келади.

Мукофотлари

Ҳосила Раҳимова фаолияти давомида кўплаб фестивал ҳамда кўрик танловларда иштирок этиб келган ва тақдирланган.

  • 1998-йилда „Ўзбекистон — Ватаним маним“ қўшиқ танловида 3-даражали диплом;
  • 2003-йили „Шуҳрат“ медали;
  • 2008-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони;
  • 2017-йил Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист унвони.
  • 2004-йил Шимолий Кореянинг пойтахти Пхенян шаҳрида ўтказилган „Апрел баҳори“ номли миллий фолклор фестивалида „Олтин арфа“ мукофоти билан тақдирланган;
  • 2004-йил август ойида Германиянинг Бон шаҳрида ўтказилган „Фулерс“ фестивалида фолклор йўналиши ғолиби;
  • 2008-йил Малайзиянинг Мелокка ҳамда Куала Лумпур шаҳарларида ўтказилган „Нусантара“ фолклор кўрик танловида иштирок этиб, „Узун сочли малика тожи“ ни мукофоти билан тақдирланган.

Шунингдек, Ҳосила Раҳимова ҳар икки йилда ўтказиладиган „Бойсун баҳори“ фолклор фестивалида иштирок этиб келмоқда.

Консертлари

Ҳосила Раҳимова томонидан 2003-йил 24-25-май кунлари „Туркистон“ саройида ўтказилган „Сиздан кечиб бўлмайди“ илк яккахон консерт дастури, 2004-йил 26-27- июнида Халқлар дўстлиги саройида бўлиб ўтган „Соғиндим“ номли консерт дастури, 2006-йил 4-5- майда Халқлар дўстлиги саройида ўтказилган „Мен тоғнинг қизи“, 2008-йил „Юртимнинг баҳори сенмисан“, 2010-йил „Ҳар ўланда юрт мадҳи“, 2012-йил „Аждодлардан мерос бу Ватан“, 2014-йил „Қўлда созим дўмбирам“, 2016-йил „Элимдан айланай“ номли консерт дастурлари ўтказилган.

Ҳосила Раҳимова Россия, Шимолий Корея, Германия, Туркманистон, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон давлатларида ҳам консерт дастурлари ўтказган. 2005-йилда Тожикистон Республикасининг миллий байрамларидан бири бўлган „Сулҳ“ кунида республика пойтахти Душанбе шаҳридаги ҳашаматли „Коҳи Борбод“ саройида 26-27-июн кунлари бўлиб ўтган консерт дастури ва Истанбулдаги Зайтунбурун шаҳарчасида ўтказилган консертлар берган.

Мусиқий Албомлари

Ҳосила Раҳимова „МУВАД“ видео студияси билан ҳамкорликда „Сиздан кечиб бўлмайди“ (2003-йил) , „Соғиндим“ (2004-йил), „Мен тоғнинг қизи“ (2006-йил), „Юртимнинг баҳори сенмисан“ (2008-йил), „Ҳар ўланда юрт мадҳи“ (2010-йил), „Аждодлардан мерос бу Ватан“ (2012-йил), „Қўлда созим дўмбирам“ (2014-йил), „Элимдан айланай“ (2016-йил) номли мп3 ва консерт дастури видео дискларда тақдим этилган.

Қўшиқлар тўплами

Ҳосила Раҳимованинг „Биларсан“, „Қизимга“, „Ҳай-ҳая“, „Жейдингку“, „Роксана“, „Жоним“, „Байвичча“, „Бийигул“, „Мен тоғнинг қизи“, „Рашк“, „Кўнглим“, „Кураш“, „Кўпкари“, „Ҳўб айтдим“, „Ўлойин“, „Чанқобуз“, „Алпомиш“ каби қўшиқлари халқ орасида машҳур бўлган.

Манба

  1. ↑ „Ҳосила Раҳимова - Биография“. Ҳосила Раҳимова - Биография. Қаралди: 2023-йил 1-октябр.
  2. ↑ „Ҳосила Раҳимова турмуш о`ртог`ини оммага ко`рсатишга рози бо`лди (фото)“ (оз). Даракчи. Қаралди: 2023-йил 1-октябр.
  3. ↑ „Ҳосила Рахимова (Биография)“. парвона.cом. 2025-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-октябр.