Hosildorlik
Ҳосилдорлик - экин майдони бирлигидан олинадиган деҳқончилик маҳсулоти миқдори; с/га билан ҳисобланади. Ҳ. бир неча турга бўлинади: потенсиал Ҳ., режали Ҳ., кутилаётган Ҳ., тупдаги Ҳ., 1 га дан олинган ҳақиқий Ҳ. Потенсиал Ҳ. — экин навида мавжуд ҳосил бериш имкониятларини юзага чиқариш зарур бўлган барча шарт-шароитлар таъминланганда 1 га экинзордан олиниши мумкин бўлган маҳсулотнинг максимал миқ-дори. Уни илмий тадқиқот муассасалари (нав ори-гинаторлари), давлат нав синаш тармоғи, илғор ширкат, фермер хўжаликлари мутахассислари идеал ҳамда одатдаги агрофонга татбиқан ҳисоб-лаб чиқадилар. Бу эса навлар таркиби ҳамда хўжалик, вилоят, минтақа ва ҳоказодаги деҳқончилик тармоқларининг тузилмасини белгилашга ёрдам беради. Режали Ҳ. — хўжалик шароитларида 1 га ердан олиниши мумкин бўлган маҳсулот миқдори; Ҳ.да эри-шилган даража тупроқ унумдорлиги, техника воситалари, ўғитлар ва ҳоказо билан таъминланганликни ҳисобга олган ҳолда экин экилгунга қадар бел-гиланади. Кутилаётган Ҳ. (ҳосилга қараб мўлжалланадиган Ҳ.) — 1 га ердан олиниши мўлжалланаётган маҳсулот. Экинзорларнинг умумий ҳола-тини баҳолаш асосида хўжаликлар томонидан ҳисобланади. Кутилаётган ҳосил кўрсаткичлари шароитга қараб ўзгариши мумкин. Кутилаётган Ҳ. ҳар 1 га дан с ҳисобида ёки тахминий ҳисобда (юқори, ўрта, паст, ўтган йилги даражада) аниқланади. Тупдаги Ҳ. (биология Ҳ.) — ўз вақтида бошланадиган йиғим-терим олдидан далада етилган тайёр маҳсулот миқдори. Ҳақиқий Ҳ. — 1 га дан олинган ҳақиқий ҳосил (омбор Ҳ.) — йиғилган ва кирим қилинган маҳсулот. турли усулларда: дастлабки кирим ёки ҳар 1 га экин, баҳорги маҳсулдор май-дон ҳисобига тўғри келадиган соф масса ва бошқа билан қайд этилади.
Ҳ. даражаси иқлим, географик, тупроқ, микробиологик, биологик, агротехник, ташкилий-иқгисодий ва бошқа шароитлар билан белгиланади. Деҳқончиликнинг интенсив системаларини жорий қилиш билан экинлар Ҳ.и, асосан ишлаб чиқаришни интенсивлаш омиллари ҳисобига ортиб боради.
Дилдора Саидова.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |