Hotam Fayziyev
Файзиев Ҳотам Холматович (1937-йил 10-май, Тошкент — 2013-йил 7-май) — ўзбек кинооператори ва режиссори. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1969). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1983). „Беш оғайнилар“ филми унинг биринчи мустақил ишидир. Кейинчалик „Сен етим эмассан“, „Сурайё“, „Виждон амри билан“, „Тошкент нон шаҳри“, „Севги фожиаси“, „Абу Райҳон Беруний“, „Йилнинг тўрт фасли“, „Сел“, „Эҳтиёт бўл! Илон!“, „Бувимни қайтаринг“, „Ҳаёт мазмуни“, „Алиф Лайло“, „Юлдузимни қайтиб бер“, „Катта жанжал“, „Утган кунлар“, „Аёллар салтанати“, „Чимилдиқ“, „Сардор“, „Дилхирож“, „Ёдгор“, „Дард“ каби бадиий ва кўп қисмли телевизион филмларга операторлик қилди. Шунингдек, „Серқуёш жой“, „Ўзбек санъати декадаси“, „Қирқ йил ва бир кун“, „Тошкент — зилзила!“, „Самарқанд, ҳамиша мен билан“, „Навоий шаҳри“, „Менинг минглаб ўғилқизларим“, „Авлоднома“, „Муроднинг орзуумидлари“, „Аёл мадҳияси“, „Бобур“, „Тушлар“ каби ҳужжатли филмларни ҳам суратга олган. „Наштар“, „Зумраша“ сатирик киножур.ларининг кўп сонларига режиссёр операторлик қилган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1971). „Эл-юрт ҳурмати“ ордени билан мукофотланган (1999).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Довуд | Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |