Ҳоуссем-Эддине Чаâбане Аоуар (талаффузи: Уссем Ауар) (1998-йил 30-июнда туғилган) — франсиялик профессионал футболчи, Лига 1 клуби „Лён“ ва Франсия терма жамоаси ярим ҳимоячиси сифатида ўйнайди[1].

Ҳоуссем Аоуар
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳоуссем-Эддине Чаâбане Аоуар
Таваллуд санаси 1998-йил 30-июн (1998-06-30) (28 ёш)
Таваллуд жойи Лён, Франсия
Бўйи 1.75 м
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лён
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2006—2009 АC Виллеурбанне
2009—2016 Лён
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015—2017 Лён ИИ 22 (4)
2016- Лён 168 (30)
Миллий терма жамоа
2014 Франсия У17 1 (0)
2017—2021 Франсия У21 17 (4)
2020- Франсия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(6-ноябр 2022-йил учун)

Ёшлик йиллари

Ҳоуссем-Эддине Чаâбане Аоуар[2] 1998-йил 30-июнда Аувергне-Рҳôне-Алпес, Лён шаҳрида туғилган.

Клубдаги фаолияти

Аоуар 2009-йилда 11 ёшида Лён Олимпиқуэ захира жамоаси ҳамд академиясига қўшилган. 

У 2016-йилнинг июл ойида „Лён“ билан уч йиллик профессионал шартнома имзолаган. Аоуар 2017-йилнинг 16-февралида УЭФА Европа Лигаси плей-офф босқичининг 32\1 раундида АЗ Алкмаар устидан 1:4 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйиннинг, 84-дақиқасида Серги Дардернинг ўрнига захирадан майдонг тушган ҳолда асосий жамоадаги дебютида майдонга тушган[3]. Аоуар ўзининг биринчи голини бир ҳафта ўтгач, Лённинг „Парк Олимпиқуэ Лён“ стадионида АЗ Алкмаарга қарши жавоб ўйинида киритган ва бу ўйинда „Лён“ 7:1 ҳисобида ғалаба қозонган[4]. У Лига 1даги дебютини 2017-йилнинг 16-апрелида „Бастиа“га қарши сафар ўйинида бошлаган, ўйин 0:0 ҳисоби билан якунланган[5]. У 2018-йил июл ойида Голден Бой мукофотига номзод бўлган[6].

2017/18-йилги мавсум бошида, клубга келганидан буён „Лён“нинг асосий жамоасида атиги бешта ўйин ўтказганига қарамай, Аоуарга рамзий 8 рақами берилган, бу рақам (илгари клуб афсонаси Жунинҳо кийган эди) Cорентин Толиссо кетганидан кейин бўш қолган эди[7].

2019-йил 11-декабрда Аоуар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинида "РБ Лейпзиг "дарвозасига гол урган ва бу „Лён“га Чемпионлар Лигаси 1/8 финалига йўл олишига ёрдам берган[8]. Кейинроқ унинг шогирдлари " Ювентус „ни ҳам, “Манчестер Сити "ни ҳам хафа қилиб, ярим финалга чиқди ва улар „ Бавария „ни мағлуб этишди.[9]

Халқаро фаолияти

Аоуар Франсиянинг У17 ва У21 тоифасида ўйнаган.

2018-йилда у „Лён“нинг собиқ ҳужумчиси ва “Реал Мадрид“нинг амалдаги ҳужумчиси Карим Бензема билан суҳбатдан сўнг Жазоирни халқаро миқёсда ҳимоя қилиш ниятида эканлиги ҳақида хабар тарқалган[10].

2019-йил январ ойида Жазоир мураббийи Джамел Белмади Аоуарга терма жамоага келишини ва уни бўлажак Африка Миллатлар Кубогида ўйнайдиган таркибга қўшиш ниятида эканлигини айтган[11].

Франсия

2014-йилда Аоуар Франсия У17 терма жамоаси томонидан чақирув олган, жамоа таркибида фақат битта ўйин ўтказган. 2019-йилда у Франсия У21 терма жамоаси учун ЕВРО У21 чемпионатининг асосий ўйинчиларидан бирига айланган, натижада Испания ярим финалда мағлуб бўлди[12].

2019-йилнинг ноябрида Аоуар Франсия терма жамоасига машғулотларга чақирилган, бироқ у жароҳати сабаб таклифни қабул қилмаган. 

2020-йилнинг 26-августида Аоуар Франсия терма жамоасига биринчи чақирувни олган, у сентябр бошида Швеция ва Хорватияга қарши УЭФА Миллатлар лигасининг 2020/21-йилги ўйинларига тайёргарлик кўрган[13].

У 2020-йилнинг 7-октябр куни Украинага қарши ўртоқлик учрашувида дебют қилган[14].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Лён 2016—2017 Лигуэ 1 3 0 0 0 0 0 2 1 0 0 5 1
2017—2018 Лигуэ 1 32 6 4 0 0 0 8 1 — 44 7
2018—2019 Лигуэ 1 37 7 2 0 1 0 7 0 — 47 7
2019—2020 Лигуэ 1 25 3 4 3 4 2 8 1 — 41 9
2020—2021 Лигуэ 1 30 7 3 1 — — — 33 8
2021—2022 Лигуэ 1 36 6 0 0 — 9 2 — 45 8
2022—2023 Лигуэ 1 5 1 0 0 — — — 5 1
Карерада жами 168 30 13 4 5 2 34 5 0 0 220 41

Халқаро

Терма жамоада йил бўйича ўйин ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйин Гол
Франсия 2020 1 0
Жами 1 0

Ютуқлари

Лён

Манбалар

  1. ↑ „Франcе - Ҳ. Аоуар - Профиле wитҳ неwс, cареэр статистиcс анд ҳисторй - Соccерwай“. соccерwай.cом. Қаралди: 19-феврал 2017-йил.
  2. ↑ „ҲА Диффусион“ (франсузча). Вериф.cом. Қаралди: 3-июл 2022-йил.
  3. ↑ „АЗ Алкмаар вс. Лён - 19 Фебруарй 2017 - Соccерwай“. соccерwай.cом. Қаралди: 19-феврал 2017-йил.
  4. ↑ „Лён вс. АЗ Алкмаар - 23 Фебруарй 2017 - Соccерwай“. соccерwай.cом. Қаралди: 24-феврал 2017-йил.
  5. ↑ „Лигуэ 1 : Л'ОЛ се воит аттрибуэр ла виcтоире фаcе ау Спортинг Cлуб де Бастиа“. олwеб.фр. Қаралди: 11-май 2017-йил.
  6. ↑ Полден. „Голден Бой 2018 аwард номинеэс анноунcед“. миррор (2-июл 2018-йил).
  7. ↑ „ОЛ: лес нумéрос де Толиссо эт Лаcазетте рéаттрибуéс“ (франсузча). РМC Спорт (9-июл 2017-йил). Қаралди: 14-июн 2020-йил.
  8. ↑ „Лён 2 - 2 РБ Леипзиг - Матч Репорт & Ҳигҳлигҳц - Скй Спорц“. скйспорц.cом. Қаралди: 26-декабр 2019-йил.
  9. ↑ „Лён 0-3 Баерн Мунич: Баерн бреэзе тҳроугҳ то финал шоwдоwн wитҳ ПСГ“ (инглизча). ББC Спорт (19-август 2017-йил). Қаралди: 20-август 2020-йил.
  10. ↑ „Дерниèре сéлеcтион“. Африcан Фоотбалл (14-декабр 2018-йил). 2016-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2020-йил.
  11. ↑ Саада. „Натионал теам cоач дуэ то эхплаин Алгериа прожеcт то Ҳоуссем Аоуар“. ДЗ Бреакинг (2-январ 2019-йил). Қаралди: 31-август 2020-йил.
  12. ↑ „Спаин версус Франcе Матч Репорт“. УЭФА (28-июн 2019-йил). Қаралди: 31-август 2020-йил.
  13. ↑ „Дерниèре сéлеcтион“ (франсузча). Френч Фоотбалл Федератион (26-август 2020-йил). 2016-йил 17-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-август 2020-йил.
  14. ↑ „Франcе в Украине гаме репорт“. ЭСПН (7-октабр 2020-йил).
  15. ↑ „Парис Ст-Гермаин беат Лён ин Френч Леагуэ Cуп финал фор анотҳер требле“. ББC Спорт (31-июл 2020-йил). Қаралди: 16-июн 2022-йил.