Hovuz
Ҳовуз — сув йиғиш ва сақлаш учун қазилган чуқур жой; ичимлик суви сақланалиган сунъий сув ҳавзаси. Ҳ.нинг тўртбурчак, айлана, кўп (6— 8) қиррали кўринишга эга турлари мавжуд. Ўрта Осиё ва Яқин Шарқнинг айрим мамлакатларида кенг тарқалган; асосан масжидлар ёнида шаҳарлар майдонлари, боғлар, чорбоғлар, сарой ҳовлиси ва бошқаларда бунёд этилган; атрофи тошлар билан қоплаб ёки дарахтлар экиб мустаҳкамланган. Ҳ.лар фавворалар билан боғлиқ бўлган. Ҳ.нинг қадимдан меъморликда аҳамияти катта бўлган. Қад. Мисрда тўғри тўртбурчак шаклидаги Ҳ. йўлканинг 2 томонида бунёд этилган. Кейинчалик меъ-морий мажмуалар мужассамотида Ҳ.дан унумли фойдаланила бошланган: Аградаги Тожмаҳал, Бухородаги Ситораи Моҳи Хоса, Лабиҳовуз, болоҳовуз ва бошқа шулар жумласидан. ХВИИИ асрга оид ёзма манбаларда қайд этилишича, Тошкентнинг марказий майдони — Регистон ва Шайхонтоҳурда энг катта Ҳ.лар бўлган, унинг атрофида тут, чинор дарахтлари ўсган, қўлёзмаларга ишланган миниатюраларда ҳам Ҳ. ўз ифодасини топган. Туркия меъморлигида уй деворларига тақаб ярим айлана шаклида бунёд этилган Ҳ.лар ҳам учрайди. Мармар қоплаб ишланган Ҳ. бежирим кўринишга эга бўлган, сиртлари равоқлар, гулдасталар, жез панжаралар билан безатилган.
Бухоро шаҳрида 300 дан ортиқ Ҳ. бўлгани ХИХ аср ҳужжатларида қайд қилинган. ХХ асрда эса санитария талаблари баҳонаси билан аксари Ҳ.лар қуритиб ўрнига бинолар қурилган. Ҳозир Ўзбекистон ҳудудида табиий шароитларни ҳисобга олган ҳолда Ҳ. (сув ҳавза)лар бунёд этилади, улар фавворалар билан уйғунликда ажойиб манзара, сўлим масканлар ҳосил қилади. Шунингдек, сузишга мўлжалланган Ҳ.нинг усти очиқ ва ёпиқ турлари кўплаб қурилади. Шунингдек, Ҳ.нинг бетонли ва кафелли кўринишлари бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |