Hovuzak
Ҳовузак, ҳавзак — хона, айвон шифтидаги чуқурча; меъморий шакл. Ўзбек меъморлигида ХИХ аср охири — ХХ аср бошларидан кенг қўллана бошланган. Бино шифти бўлак (кессон)ларга бўлиниб Ҳ. ишланган. Ҳ. айлана, тўртбурчак, юлдуз ва кўп қиррали шаклларда бўлиб, бўяма нақшлар билан, баъзан муқарнаслар билан зийнатланган. Ҳ. васса, шарафа, тўсин, устун, бошалар билан бирга шифтнинг жозибадор кўринишини ҳосил қилади. Тошкент (ҳозирги Амалий санъат музейи ва бошқалар), Фарғона (Қўқондаги Худоёрхон ўрдаси ва бошқалар), Бухоро (Болоҳовуз меъморий мажмуи ва бошқалар)нинг меъморий ёдгорликларида Ҳ. кенг қўлланган. ХХ аср — ХХИ аср бошлари ўзбек меъморлигида усталар жамоат ва турар жой бинолари (айниқса, фанерли шифтлар)да Ҳ.ларни қўллаб биноларнинг ички кўркамлигини бойитмоқда. Жумладан, Самарқанддаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуида уста А.Абдуллаев ишлаган Ҳ.лар бинога янада кўрк бағишлаган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |