Ҳуанг Боwен (1987-йил 13-июлда туғилган) — Хитойнинг профессионал футболчиси, ҳозир Хитой Суперлигасининг „Гуангзҳоу“ клубида ўйнайди.

Ҳуанг Боwен
黄博文
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ҳуанг Боwен
Таваллуд санаси 1987-йил 13-июл (1987-07-13) (39 ёш)
Таваллуд жойи Чангша, Ҳунан, Хитой
Бўйи 177 cм
Амплуаси Яримҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Гуангзҳоу Ф.C.
Рақами 16
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2002—2003 Беижинг Гуоан
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004—2010 Беижинг Гуоан 103 (14)
2011—2012 Жеонбук Ҳюндаи Моторс 29 (3)
2012- Гуангзҳоу Эвергранде 191 (9)
Миллий терма жамоа‡
2008- Чина 44 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(12-ноябр 2020-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (22-ноябр 2019-йил учун)

Клубдаги фаолияти

Ҳуанг Боwен футболчилик фаолиятини 2004-йилги мавсумда „Беижинг Гуоан“да бошлаган. Истиқболли ёш иқтидор сифатида у клуб учун дебютини 2004-йил 26-май куни Шенянг Гиндега қарши ўйинда (4:1) ўтказган ва Ҳуанг ўзининг биринчи голини ҳам урдган. Дебют мавсумининг охирига келиб, у олтита лига ўйинида майдонга тушган. Гарчи бу ўйинларнинг кўпида заҳирадан майдонга тушган бўлса-да, у аста-секин катталар жамоасида ўзини намоён қила бошлаган. Кейинги мавсумларда у аста-секин ўзини клубнинг доимий футболчиси сифатида кўрсатган. Фақат 2007-йилги мавсумда Ҳуанг ўзини Пекин жамоасининг ажралмас аъзоси сифатида кўрсата бошлаган ва уларга лигада иккинчи ўринни эгаллашга ёрдам берган[1].

2011-йилнинг 10-февралида Ҳуан К-Лига жамоаси Жеонбук Ҳюндаи Моторсга ўтган. У клубдаги дебютини 2011-йилнинг 6-мартида Чуннам Драгонсга қарши ўйинда (1:0) ўтказган. 2011-йилнинг 6-мартида ОФК Чемпионлар лигаси ўйинида „Арема ФC“ га қарши ўйинда (4:0) у клуб учун биринчи голини киритган.

2012-йилнинг 7-июлида Ҳуанг Хитой Суперлигаси вакили "Гуангзҳоу Эвергранд "га ўтган. У Гуангзҳоунинг 2013-йилги Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган жамоанинг асосоий ўйинчиси эди, клуб қитъа чемпионлигини қўлга киритган иккинчи Хитой жамоасига айланган. 2017-йил 13-август куни Ҳенан Жианега қарши лига ўйинида Рикардо Ваз Тê томонидан қўполлик ишлатилиб Ҳуанг умуртқа суягини жароҳатлаб олган, бу эса уни мавсумнинг қолган қисмида майдонга тушишига монелик қилган.

Халқаро фаолияти

Ҳуанг Хитой терма жамоасидаги дебютини 2008-йилнинг 25-майида Иорданияга қарши ўйинда (2:0) ўтказган[2]. Ёши ва тажрибасизлигига қарамай, ўша пайтдаги бош мураббий Владимир Петрович Ҳуангга 2010-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муҳим баҳсда Қатарга қарши ўйинда (1:0) битта ўйин ўтказишга рухсат берган ва бу Хитойни саралашдан чиқариб юборган[3]. Қолган саралаш ўйинларида у бошқа иштирок этмаган бўлса-да, 2011-йилги Осиё кубоги саралаш босқичида вақтинчалик мураббийи Йин Тиэшенг қўл остида терма жамоага чақирилган.

Фаолият статистикаси

Клуб статистикаси

Клуб Мавсум Лига Мамлакат Кубоги Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Беижинг Гуоан 2004 Хитой Супер Лигаси 6 1 0 0 0 0 - - 6 1
2005 5 0 3 0 4 0 - - 12 0
2006 5 1 1 0 - - - 6 1
2007 22 1 - - - - 22 1
2008 29 7 - - 6 0 - 35 7
2009 17 3 - - 4 0 - 21 3
2010 19 1 - - 7 0 - 26 1
Жами 103 14 4 0 4 0 17 0 0 0 128 14
Жеонбук Ҳюндаи Моторс 2011 К-Леагуэ 20 2 1 0 0 0 5 1 - 26 3
2012 9 1 0 0 0 0 3 1 - 12 2
Жами 29 3 1 0 0 0 8 2 0 0 38 5
Гуангзҳоу Эвергранде 2012 Хитой Супер Лигаси 9 1 3 0 - 1 1 - 13 2
2013 25 4 4 1 - 12 0 4 0 45 5
2014 27 1 1 0 - 10 1 0 0 38 2
2015 28 1 0 0 - 13 3 4 0 45 4
2016 28 1 7 1 - 6 0 1 0 42 2
2017 21 1 2 0 - 6 0 0 0 29 1
2018 20 0 0 0 - 7 1 1 1 28 2
2019 25 0 2 0 - 11 1 - 38 1
2020 8 0 0 0 - 2 0 - 10 0
Жами 191 9 19 2 0 0 68 7 10 1 288 19
Карерада жами 323 26 24 2 4 0 93 9 10 1 454 38

Халқаро статистика

Миллий терма жамоа
Йил Ўйин Гол
2008 5 0
2009 7 1
2010 3 0
2011 9 1
2012 0 0
2013 4 0
2014 1 0
2015 2 0
2016 9 1
2017 3 0
2018 1 0
Жами 44 3

Халқаро майдондаги голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 9.01.2009 Азади стадиони, Теҳрон, Эрон  Эрон 1 — 2 1-3 Ўртоқлик
2. 29.03.2011 Wуҳан Спорт Cентер Стадиум, Wуҳан, Хитой  Ҳондурас 1 — 0 3-0 Ўртоқлик
3. 29.03.2016 Шенси провинцияси стадиони, Сиан, Хитой  Қатар 1 — 0 2-0 2018 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлар

Клуб

Беижинг Гуоан

  • Хитой Суперлигаси : 2009-йил

Жеонбук Ҳюндаи Моторс

  • К-лига : 2011-йил

Гуангзҳоу Эвергранд

Халқаро

Хитой миллий терма жамоаси

  • Шарқий Осиё футбол чемпионати : 2010-йил

Шахсий ютуқлар

  • Хитой футбол ассоциацияси йилнинг энг яхши ёш футболчиси: 2008-йил
  • Хитой Суперлигасининг энг яхши жамоаси: 2015-йил
  • Осиё Чемпионлар Лигаси орзу жамоаси: 2015-йил

Манбалар

  1. ↑ „Чина 2007“. рсссф.cом (18-апрел 2008-йил). 2012-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2012-йил.
  2. ↑ „Чина ПР 2-0 Жордан“. теамчина.фреэҳостиа.cом (25-май 2008-йил). Қаралди: 27-июл 2012-йил.
  3. ↑ „Репорт - ФИФА“. фифа.cом (7-июн 2008-йил). 2012-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2012-йил.
  4. ↑ „足协杯-张琳芃传射8024两球 恒大总分5-3贵州夺冠“. Спорц.сина.cом.cн (18-ноябр 2012-йил). Қаралди: 20-август 2019-йил.