Huang Qian
Ҳуанг Қиан (хитойча: 黄茜 ; 1986-йил 18-июлда туғилган) — хитойлик шахматчи, аёл гроссмейстер (WГМ) унвонига эга. 2012-йилда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Хитой чемпионатида, 2013-йилда аёллар ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионатида ғолиблик қўлга киритган. Ҳуанг 2001, 2004, 2010, 2012, 2015 ва 2017-йилларда шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган.
| Ҳуанг Қиан | |
|---|---|
Ҳуанг Қиан, 2012-йил Истанбул
| |
| Ватани | Хитой |
| Туғилган санаси
ва жойи |
1986-йил 18-июл[1] |
| Унвони | Wоман Грандмастер (2008) |
| ФИДЕ ратинг | 2433 (2022-йил сентябр) |
| Пеак ратинг | 2494 (2014-йил май) |
| Медал сони | ||
|---|---|---|
| Осиё ўйинлари | ||
| Олтин | 2010 Гуанчжоу | Аёллар жамоаси |
Фаолияти
Ҳуанг 2004-йилда Хитой жамоаси билан бирга Калвиа шаҳрида ўтказилган аёллар шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган. 2007-йилда Чжао Сюэ, Хоу Йифан, Руан Луфей ва Шен Янг билан бирга Хитой жамоаси билан Екатеринбургда аёллар ўртасидаги биринчи жамоавий шахмат чемпионатида ғолиб чиққан[3]. У 4/4 баллни қўлга киритади (бу 100 % натижага қарамай, у ўйнаган ўйинлар сони чекланганлиги сабабли ресерве боард призе совринини қўлга кирита олмади)[4].
Ҳуанг 2008-йил март ойида аёл гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. Чунки у унвон учун талаб қилинадиган даражага эришган эди[5]:
- 2004-йил 14-31-октябр кунлари Испаниянинг Калвиа шаҳридаги 36-шахмат олимпиадаси (аёллар); балл 7,5/10
- 2007-йил 6-19-июн кунлари Хитойнинг Чонгқинг шаҳрида бўлиб ўтган Хитойнинг аёллар ўртасидаги индивидуал чемпионати „А“ гуруҳи; балл 6,5/10
- 2007-йил, 3-11-сентябр кунлари Теҳронда (Эрон) аёллар ўртасидаги 12-индивидуал Осиё чемпионати; балл 5,5/9
2013-йилда у Хуайин шаҳрида бўлиб ўтган аёллар ўртасида айланма тизим бўйича тезкор ўйин бўйича „Чжунгҳаи Ҳуашан Cуп“ аёллар юлдузлари мусобақасида Виктория Cмилйте устидан тай -брекда 4½/7 ҳисобида, Татяна Косинцева ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпиони Анна Ушенинадан ярим очко олдинга ўтиб кетиб ғолиб бўлади[6]. Ҳуан Қиан 2017-йилда Ар-Риёдда бўлиб ўтган аёллар ўртасидаги тезкор жаҳон чемпионатида иштирок этиб, қора доналарда (2 ғалаба, 2 дуранг) энг яхши натижаларини қайд этади. 2019-йилда у Хитойнинг Нингбо шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилган Йинзҳоу кубогида ғолиб бўлади[7].
Ҳуанг Қиан Хитой шахмат лигасида, Чина Мобиле Гроуп Чонгқинг Cомпанй Лтд шахмат клубида ўйнайди[8].
Шахсий ҳаёти
Ҳуан Қиан шахмат бўйича гроссмейстер Бу Сянжига турмушга чиққан[9].
Манбалар
- ↑ „Ратинг дата фор плаер Ҳуанг, Қиан, (CҲН)“. Арчивед фром тҳе оригинал он 2007-08-08.
- ↑ „中国国际象棋运动员等级分数据库“.
- ↑ Мирзоэва. „Чина wинс Wомен'с Теам Чампионшип бй тwо поинц“. ЧессБасе (2007-йил 30-май).
- ↑ Бартелски. „ОлимпБасе :: 1ст Wорлд Теам Чесс Чампионшип (wомен), Экатеринбург 2007, информатион“.
- ↑ ФИДЕ: Апплиcатион Детаилс
- ↑ „Ҳуанг Қиан wинс тҳе Зҳонгҳаи Ҳуашан Wомен’с Тоурнамент“. Чессдом (2013-йил 22-март). Қаралди: 2015-йил 25-ноябр.
- ↑ „Тҳе Wеэк ин Чесс 1311“. тҳеwеэкинчесс.cом. Қаралди: 2020-йил 9-июл.
- ↑ „弈诚杯中国国际象棋甲级联赛官方网站“. 2011-йил 28-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Пенг. „Тианжин Нанкаи Университй wитҳ Конеру леадс ин тҳе Чинесе Леагуэ“. Неwс Абоут Чесс (2013-йил 14-октябр). 2015-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-октябр.
Ҳаволалар
- Шахсий саҳифаси ФИДЕ сайтида
- Шахсий саҳифаси 365чесс.cом сайтида(ингл.)
- Партия Чессгамес.cом сайтида(ингл.)
| Ўтмишдоши: Ирине Кҳарисма Сукандар |
Шахмат бўйича аёллар ўртасидаги Осиё чемпиони 2013 |
Вориси: Ирине Кҳарисма Сукандар |