Ҳуд сураси (арабча: سورة هود‎‎, номининг маъноси — Ҳуд (ном)[8][9]) — Қуръоннинг 11-сураси. Маккий суралардан бири, 123 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 221–235[10]-саҳифасида ва 11-12-жузида жойлашган. 52-бўлиб нозил бўлган.

Юсуф ←   11–сура  → Юнус
Ҳуд сураси — سورة هود
Qurʼon nusxalaridan biridagi Hud surasi sarlavhasi. Yuqorida oʻngdan: 1. Oyati 123, 2. Markazda qizil rangda sura tartib raqami 11, qora rangda - Hud surasi va Makkiy, qizil rangda nozil boʻlgan tartibi - 52, 3. Rukuʼsi soni - 10; Pastda oʻngdan: 1. Sura:Makkiy, 2. Tilovat tartibi:11, 3. Nozil boʻlish tartibi:52, 4. Rukuʼsi:10, 5. Oyati:123, 6. Porasi (Juzi):11-12 deb koʻrsatilgan.

Суранинг арабча матни
Номининг маъноси Ҳуд (ном)[1][2]
Таснифи Маккий сура[3]
Статистика
Саҳифаси 221–235[4]
Жуз 11-12
Сура рақами 11
Оятлар сони 123
Сажда ояти йўқ
Рукуълар сони 10[5]
Муқаттаот ҳарфлари Алиф, лом, ро.[6]
Сўзлар сони 1947
Ҳарфлар сони 7633
Нозил бўлиш тартиби 52[7]

Арабча матни ар.wикисоурcе.оргда
танзил.нетда
Таржималари ҚуранАcадемй.орг
қуран.узда
Тиловат тартиби
Юсуф сураси  Keyingisi 11 Oldingisi  Юнус сураси
Нозил бўлиш тартиби
Юсуф сураси   Keyingisi 52 Oldingisi  Юнус сураси
                                   

Асосий мазмуни

Бу сурада ҳам ёлғиз Аллоҳга, у зот юборган пайғамбарларга ва улар келтирган динларнинг ҳақ эканига иймон келтириш, қиёмат кунида қайта тирилиб, бу дунёда қилиб ўтган барча яхши-ёмон амалларига яраша мукофот-жазо олишга ишониш исломий ақиданинг моҳият-ҳақиқати экани борасида сўзланади. Бу сурада Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб, Мусо ва бошқа пайғамбарларнинг қиссалари анча муфассал ҳикоя қилинадики, бундан мурод, биринчидан, барча мўминларга илгари ўтган пайғамбарлар ва уларни ёлғончи қилишлари сабабли ҳалокатга учраган қавмлар ҳақида маълумот бериш бўлса, иккинчидан, яқинда икки азиз кишисидан — амакиси — Абу Толиб ҳамда жуфти ҳалоли Хадичадан ажраб қолган ва мудом Макка мушриклари томонидан озор-азиятларга рўбарў бўлаётган Муҳаммад алайҳиссаломга ўтмишдошларининг ҳаётлари ва уларнинг Ҳаққа даъват қилиш йўлида чеккан машаққатларини баён қилиш билан таскин-тасалли беришдир.

Бу сура Қуръони Каримнинг айб-у нуқсонлардан пок ва назм-у мағзига ҳеч қачон ҳеч ким томонидан ҳалал етмайдиган илоҳий Китоб эканини таърифлаш билан бошланиб, Аллоҳ таолонинг бандаларига пайғамбарлар юборишдан кўзлаган ҳикматини баён этиш билан тугалланади. Бу сура Аллоҳ таоло томонидан Од Қавмига юборилган Ҳуд пайғамбар номи билан аталгандир.

Манбалар

  1. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  2. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  3. ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
  4. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
  5. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  6. ↑ Қуръондан кўрилган.
  7. ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
  8. ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
  9. ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
  10. ↑ 604 саҳифали Қуръонда.

ҲУД СУРАСИ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-06-30 санасида архивланган)

Кейингиси: Юсуф сураси 11-сура — арабча матни Олдингиси: Юнус сураси