"ҲУДУД ул-ОЛАМ" ("Олам чегаралари"), "Китоби ҳудуд ал-Олам минал машриқ илал мағриб " — тарихий-географик асар. номаълум муаллиф томонидан форс тилида 982—83 йилларда Жузжон вилоятида ёзилган бўлиб, шу вилоят ҳокими амир Абул Хорис Муҳаммад ибн Аҳмадга бағишланган. Бу асар ўз замонасида ҳам, ХИХ аср охиригача ҳам шу ном билан ҳеч қайси манбада қайд этилмаган; 1258 йил қайта кўчирилган. Асар бошқа ном билан машҳур бўлганлиги тахмин этилади. Асар жами 60 боб (мақола)дан иборат бўлиб, муқад-•димадан кейин қуруқликларнинг чегаралари, денгиз ва қўлтиқлар, ороллар, тоғлар, конлар, дарёлар, чўллар ва қумлар, сўнгра жаҳондаги вилоятлар таърифи берилган, шунингдек кўплаб этнографик ва иқтисодий маълумотлар келтирилган. Муаллиф ернинг обод қисмини 51 вилоятга бўлган ва унинг 45 таси экватордан шим.да 1 таси экватор устида, 5 таси экватордан жан.да деган. У қитъалар ҳақида фикр юритиб юнонлар замо-нидаёқ дунё 3 қисмга: Осиёи Акбар (Катта Осиё), Либия (Африка) ва Урупо (Европа)га бўлинганини айтиб, ҳар бирининг чегарасини кўрсатиб берган. Асарда Ўрта Осиё, хусусан,Ўзбекистонга доир географик, этнографик маълумотлар кўплаб учрайди. Хусусан, Бухоро, Пойкенд, Суғд, Таво-вис, Кармана, Кушония, Самарқ-анд, Кеш, Термиз, Кот, Фарғона, Шош ва бошқа шаҳар ва вилоятлар таърифи келтирилган.

Асарнинг ягона қўл ёзма нусхасини Абдулфозил Гулпойгоний 1892 йил Бухородан топган. 1893-йилдан шарқ-шунос А.Г.Туманскийнинг шахсий кутубхонасида сақланиб, 1924 йил Осиё музейи фондига берилган. В.В.Бартолд "Ҳ.ул-О." матнини сўзбоши ва изоҳлар билан рус тилида (1930), В.Ф.Минорский инглиз тилида (1937) нашр эттирган.

Ад.Ҳасанов Ҳ., Сайёҳолимлар, Т., 1981.