Ҳуфуф, ал-Ҳуфуф — Саудия Арабистонининг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 100 минг кишидан зиёд. Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси: Жидда — Ар Риёд — Растаннура автомагистрал йўлидаги транспорт манзили. Транспорт йўли стансияси. Семент заводи бор. Хурмога ишлов берилади. Ҳунармандчилик ривожланган: ҳажга борувчилар учун махсус кийим-бош (иҳром кийими) тикилади, мовут тўқилади, кумуш ва олтин буюмлар тайёрланади. Ҳ.нинг ғарбида йирик Гавар нефт конлари бор (мам-лакатда қазиб олинадиган нефтнинг 1/2 қисмини беради).