Ҳужарийя (арабча: حجرية‎‎) – Фотимийлар қўшини таркибидаги махсус тайёргарлик корпуси, ХИИ аср бўсағасида сони 3 000–5 000 кишига етган элита отлиқ ҳарбий бирликка айлантирилган.

Тарихи

Мазкур ном „хона, ҳужра“ маъносини англатадиган ḥужра сўзидан келиб чиққан бўлиб[1], ушбу атама халифалик саройи ва унинг ҳужраларида ёки уларга яқин жойларда жойлаштирилган ҳамда тайёрланган қўшинларга нисбатан қўлланган[1][2]. Шунга ўхшаш муассаса Х аср бошларида Аббосийлар халифалигида ҳам мавжуд бўлган[3].

Фотимийлар халифаси ал-Му’изз (ҳ. 953–975) Қоҳирадаги халифалик саройида ҳарбий тайёргарлик мактабини (ḥужра) ташкил этиб, унда офицерларни ҳарбий санъатга ўргатишни мақсад қилган[4]. Фотимийларнинг машҳур саркардаси Ануштекин ад-Дизбарий айнан шу муассасада таълим олган. Ушбу саркарда атиги 3 йил ичида муддатидан аввал битирган[5]. 1149—1154-йилларда саркарда ва бўлажак вазир ал-Одил ибн ас-Саллар ҳам ушбу мактаб битирувчиларидан эди[6].

ХИ аср охирида вазир ал-Афдал Шаҳаншоҳ ўз қўшинлари салибчиларга нисбатан ожиз эканини англагач[4], мактабнинг вазифасини тубдан ўзгартирди. Ал-Афдал ҳужарийяни фақат оз сонли кишилар учун очиқ бўлган танлаб олинадиган муассасадан[6] тўлақонли ҳарбий бўлинмага айлантирди. Бунинг учун ҳарбий ва фуқаровий элита вакилларининг ўғилларидан 3 000 нафар ёшни ёллаб, туркий ғилмон (қул-аскарлардан иборат отлиқ қўшин) билан маҳорат жиҳатидан тенглаша оладиган чавандозларни тайёрлашни мақсад қилди. Тайёргарлик жараёнида бўлинма 7 та казармага (ḥужарот) бўлиниб, улар орасида ал-Манṣūра (Ғолиба) ёки ал-Фатḥ (Фатҳ) каби номлар мавжуд эди. Курсантлар бир неча йил давомида мураббийлар (устозлар) назорати остида бўлиб, шу давр мобайнида турли фанлар ва ҳарбий кўникмаларга ўргатилган. Ўқишни тугатган аскарлар сарой ёшлари (ṣибйāн ал-хāṣṣ) номи билан танилган[7][8]. Ал-Афдал фаолиятидан бир муддат ўтгач, корпус таркиби 5 000 кишигача етган[6].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 ЭИ2.
  2. ↑ Кеннедй 2001, с. 157.
  3. ↑ Кеннедй 2001, сс. 157, 160.
  4. ↑ 4,0 4,1 Бешир 1978, с. 47.
  5. ↑ Бешир 1978, сс. 47, 48.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Бешир 1978, с. 48.
  7. ↑ Бешир 1978, сс. 47, 51.
  8. ↑ Бретт 2017, сс. 240, 269.

Адабиётлар