Ҳужайра сикли

Ҳужайра сикли, ҳужайра нинг ҳаётий сикли — ҳужайранинг бўлинишидан сўнг яна бўлингунчаёки ўлгунча ўтган ҳаёт даври. Бир ҳужайралилар Ҳужайра сикли уларнинг ҳаёт даврига тўғри келади. Тўхтовсиз бўлинадиган ҳужайралар Ҳужайра сикли митоз сиклига тўғри келиб, кетма-кет алмашиниб турадиган 4 давр: постмитоз ёки син-тездан олдинги (О, инглизча §ГО\У — ўсиш, йириклашиш), синтез (8, ин-глизча 8уМпе518 — синтез), митоздан олдинги ёки синтездан кейинги (С2) ва митоз (М) дан иборат. С:даврда транскрипсия содир бўлади; синтезланган оқсиллар тўпланади; ДНК синтезига тайёргарлик кўрилади. 5 даврда ДНК репликацияланади, хромосомалар материали 2 ҳисса ортади. С2даврда ҳужайралар бўлинишга тайёрланади; бўлиниш дукини ҳосил қиладиган оқсиллар синтезланади. Митоз — Ҳужайра сиклининг якуний даври бўлиб, унда редупликацияланган хромосомалар ҳужайранинг ҳар хил қутбларига тарқалади.

Ҳужайра сикли ва унинг даврларининг давомийлиги кўпаядиган ҳужайраларнинг хили, ёши, организмдаги гормонлар балансига боғлиқ. Вақтга нисбатан С: ва С2даврлари ўзгарувчан бўлади; тиним даврлари бўлган Ҳужайра сикли айниқса узоқ давом этади. Бундай ҳолларда О0 ёки тиним даври (инглизча §ар — ора-лиқ, интервал) алоҳида ажратилади. Агар тиним даври ҳисобга олинадиган бўлса, у ҳолда Ҳужайра сикли ҳафталаб, ҳатто ойлаб давом этиши мумкин (мас, жигар ҳужайралари). Нейронларда Ҳужайра сикли организм умрига тенг бўлади.

Яна қаранг