Hujjat al-Islom
Ҳужжат ал-Ислом (араб. حجة الإسلام) мусулмон олимларга бериладиган шарафли унвон бўлиб, “исломнинг ҳужжати/исботи” ёки “исломнинг э’тиборли шахси” деган ма’нони англатади[1].
Суннийликда
Бу унвон сунний оламида илк бор эллинизм та’сиридаги файласуфлар ва исмоилийларга қарши раддийлар билдиргани учун ХИ аср илоҳиётчиси Абу Ҳомид Ғаззолийга нисбатан қўлланган[1]. Кейинчалик у қозиларни ҳурматлаш атамаси сифатида ҳам ишлатилган[1].
Ҳозирги даврда мисрлик муҳаддис Қози Аҳмад Шокир ўз устози Муҳаммад Рашид Ризо вафотидан кейин унинг “Ҳужжат ул-ислом” бўлганини баён қилган[2]. Девбандийлар бу унвонни бошқа дин олимлари билан олиб борган баҳслари ва Дорул Улум Девбандни ташкил этгани учун ўзларининг етакчилари, ҳанафий-мотуридий олими Муҳаммад Қосим Нанутвийга берганлар[1].
Шиаликда
Исноаш’ария шиаларида бу унвон олимларга нисбатан қўлланади. У дастлаб етакчи олимларга шараф сифатида ишлатилган бўлса, энди бу атама оятуллоҳдан қуйи олимлар иерархиясидаги мақомни билдиради[1]. Шиалар орасида биринчи бўлиб бу унвонни Қожарлар даврида яшаган Муҳаммад Боқир Шафтий (ваф. 1843) олган[1].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Алгар, Ҳамид (23-март 2012-йил). "Ḥожжат-ал-Эслāм". Энcйcлопæдиа Ираниcа. ХИИ. п. 426. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/ҳожжат-ал-эслам.
- ↑ ибн Абд ал-Азиз ибн Ҳаммад ал-Ақл, Абдурраҳман „Ал-Устадҳун Ал-Имам Ҳужжат ал-Ислам Ас-Саййид Муҳаммад Рашид Рида“, . Жамҳарат Мақалат Алламаҳ Ас-Шайкҳ Аҳмад Муҳаммад Шакир. Дар ал-Риядҳ, 2005 — 653–665-бет.