Қора чизиқлар билан келаётган оқим тасвирланган. α — ҳужум бурчаги

Ҳужум бурчаги ёки атака бурчаги — 1) (Аэродинамикада)- Учиш аппарати қаноти шаклининг ватари билан қанотнинг илгарилама ҳаракат тезлиги йўналиши орасидаги бурчак (расм, α). Аэродинамик қувурда қанот илгарилама ҳаракатланмайди, балки ҳаво қанотга томон ҳаракатланади; бунда қанот шакли ватари билан ҳавонинг ҳаракат тезлиги йўналиши орасидаги бурчак Атака бурчаги бўлади. Атака бурчаги учиш аппаратларининг асосий аэродинамик кўрсаткичлари: кўтарувчи куч коэффициенти, рўпара қаршилик коэффициентини белгилайди. Атака бурчаги катталашеа ёки кичиклашеа, учиш аппарати қанотига таъсир этувчи аэродинамик куч ва моментлар ва, демак, учиш режими ҳам ўзгаради; 2) (қишлоқ хўжалигида) — қишлоқ хўжалик қуроли дисксимон иш органининг айланиш тезлиги билан унинг ҳаракат йўналиши орасидаги бурчак[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил