Hulda Barker Loud
Ҳулда Баркер Лоуд (1844-йил 13-сентябр — 1911-йил 6-апрел) Американинг Массачусец штатидан. Ҳулда газета муҳаррири ва ношири бўлиб, меҳнат ҳуқуқлари ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар ҳимоячиси эди.
| Ҳулда Баркер Лоуд | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1844-йил 13-сентябр Рокланд, Массачусетц |
| Вафоти | 1911-йил 6-апрел |
| Фуқаролиги | Америкалик |
| Касби | Газета мухбири |
Карера
Ҳулда Баркер Лоуд Массачусец штатининг Шарқий Абингтон шаҳрида (ҳозирги Рокленд шаҳри) Рубен Лоуд ва Беци Лоуд оиласида туғилган. У ўн саккиз ёшига қадар давлат мактабларига борди. Сўнг ёш бўлишига қарамай, ўқитувчилик фаолияти билан шуғулланди. Йигирма икки йил давомида у ўз она шаҳрида дарс берди ва ўн беш йил давомида гимназия директори бўлди. Ўн уч йил давомида ўша шаҳардаги аёлнинг энг юқори лавозимини сақлаб қолди ва энг юқори маош олди. Аёллар учун тенг ҳуқуқ ва ҳақ тўлашнинг талаб қилиб, нозик жинс вакилларининг кучли ҳимоячиси бўлди. У мактаб кенгашини эркак билан аёллар бир хил маош олиши кераклигига ишонтирди.
1884-йилда маҳаллий газета ташкил этилди ва у бош муҳаррир бўлди. У газетани Тҳе Индепендент деб номлади[1]. Беш йил ўтгач, у газета ва босмахонани ўз ичига олган бизнесни сотиб олди. У босмахонадан аёллар учун тенг ҳуқуқ ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун фойдаланган.
Лоуд уч йил давомида (1887-90) мактаб кенгашида ишлади ва маҳаллий масалалар бўйича шаҳар йиғилишларида нутқ сўзлади. У 1888-йилда Вашингтонда бўлиб ўтган Халқаро Аёллар Кенгаши йиғилишида вакил бўлган ва унинг мурожаати иштиёқ билан қабул қилинган.
Шунингдек, у қашшоқликка қарши Жамият олдида ҳам сўзлаган. У тез-тез меҳнат ва аёллар сайлов ҳуқуқи платформасида муваффақият билан гапирди.
Лоуд 1911-йил 6-апрелда 66 ёшида Роклендда вафот этди[2].
Оила
Лоуд онасининг фермасида яшаган. 1891-йилда у иккита невара — Ралф ва Карл Пауэрсни асраб олди.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://боокс.гоогле.cо.уз/боокс?ид=ндЙФБРгпРеcC&пг=ПА26&лпг=ПА26&дқ=Ҳулда+Баркер+Лоуд&соурcе=бл&оц=ОқуОбWтйУГ&сиг=АCфУ3У3кw5ҳХWқ1Пқгнбт-ЛҲгПwнc24лМА&ҳл=ру&са=Х&вед=2аҳУКЕwжПмМҲрурТ5АҳУиCРАИҲТитCкоҚ6АФ6БАгТЕАМ#в=онепаге&қ=Ҳулда%20Баркер%20Лоуд&ф=фалсе
- ↑ „ФамилйСеарч.орг“. анcесторс.фамилйсеарч.орг. Қаралди: 2022-йил 13-феврал.