Ҳумоюн даҳаси— Мирзо Улуғбек туманида, Аҳмад Югнакий даҳаси, Қорасув канали ва Тошкент вилоятининг Геофизика шахарчаси оралиғида. 1970 йилнинг 2-ярмида ташкил этилган. 1990 йилгача турли номларда аталган. Даҳада 40 дан зиёд кўп қаватли турар жой бинолари, маъмурий бинолар, савдо ва умумий овқатланиш масканлари, маиший хизмат кўрсатиш ва турли сервис хизматлари, оилавий поликлиника, кичик ва ўрта бизнес субъэктлари, ўқув муассасалари бор[1].

Манбалар

  1. ↑ Тошкент. Энсиклопедия, 2009-йил.