Ҳумоюн мақбараси - Ҳиндистондаги меъморий ёдгорлик (ХВИ аср 2-ярми); Деҳли шаҳрида Ҳумоюннинт ўғли Акбаршо\ томонидан қурилган. Мақбара мурабба тарҳли (47х47 м; умумий баландлиги 37,5 м), қизил қумтош ва оқ мармардан бунёд этилган; 2 қаватли. Пастки қавати (пойдевори, баландлиги 7 м)га равоқлар қатори ишланган. 2-қавати — асосий бино 3 қисмдан ибо-рат бўлиб, бош тарзи пештоқ-равоқ-ли, марказий хона қўш гумбазли, унинг ёнидаги доира-кўшк шаклидаги хоналар тепасига гумбазли қафа-салар ишланган. Мақбаранинг ўзи атрофи девор билан ўралган чорбоғнннг марказида жойлашган; чорбоғ ҳудуди ариқлар билан бўлакларга бўлинган чорчамонлар, кўкаламзорлардан ташкил топган. Мақбара чорбоғ кенглиги билан ўзаро уйғун; аниқ ва гўзал ечимини топганлиги билан диққатга сазовор. Мақбаранинг марказий гум-базли мужассамотида Ўрта Осиё ва Эрон меъморлигининг таъсири сезилади. Ҳумоюн мақбараси кейинчалик бунёд этилган Тожмаҳал учун намуна вазифасини ўтаган.