Hundertwasserhaus
Бу мақола айни дамда Ёрқинwики (мунозара) томонидан фаол таҳрирланяпти. Илтимос, мазкур огоҳлантириш хабари саҳифадан олиб ташланмагунга қадар саҳифага ўзгартиришлар киритмай туринг. Акс ҳолда, таҳрирлар тўқнашуви юз бериши мумкин. Бу саҳифа охирги марта 01:54, 12-ноябр 2026 (УТC) (0 сония аввал) да таҳрир қилинган. |
Ҳундертwассерҳаус – Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган турар жой биноси. Бино 1985-йилда австриялик рассом Фриэденсреич Ҳундертwассернинг ғояси ва консепсияси асосида қуриб битказилган.
| Ҳундертwассерҳаус | |
|---|---|
Ҳундертwассерҳаус | |
|
Ҳундертwассерҳаус, Вена | |
| Умумий маълумот | |
| Тури | Кўп квартирали турар жой биноси |
| Таснифи | Экспрессионистик меъморчилик |
| Жойлашуви | Ландстраßэ |
| Манзили | Кегелгассе ва Лöwенгассе чорраҳаси |
| Шаҳар | Вена |
| Мамлакат | Австрия |
| Координаталар | 48°12′26″Н 16°23′39″Э / 48.20722°Н 16.39417°Э |
| Қурилиши бошланган | 1983-йил |
| Қурилиши тугаган | 1985-йил |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Фриэденсреич Ҳундертwассер |
| Бошқа дизайнерлар | Жосеф Краwина; Петер Пеликан |
Тавсифи
Вена шаҳридаги ушбу экспрессионист ёдгорлик Ландстраßэ туманида, Кегелгассе ва Лöwенгассе кўчалари чорраҳасида жойлашган. Ҳундертwассерҳаус Венадаги энг кўп одам ташриф буюрадиган бинолардан бири саналади. Бу бино Австриянинг маданий мероси ҳисобланади[1].
Ҳундертwассер ва архитектура
Фриэденсреич Ҳундертwассер ўз фаолиятини рассом сифатида бошлаган. 1950-йилларнинг бошига келиб, у архитектурага кириб келган. У табиатга яқин, табиий емирилишга мос архитектурани тарғиб қилган. 1972-йилда у Wüнсч дир wас („Тила тилагингни“) кўрсатуви учун илк архитектура макетларини тайёрлади. Бу макетларда Ҳундертwассер ўрмонли томлар, „бино ичидаги дарахтлар“ ва шу дарахтларнинг „дераза атрофини безаш ҳуқуқи“ ғояларини кўрсатди. Шунингдек, у ярим очиқ кўзга ўхшайдиган деразалари ва баланд ўсган майсазори бор уй каби янги шаклларни ишлаб чиқди[2]. Зиёлилар олдида ва меъморий уюшмаларда қилган маърузаларида у табиат билан инсон уйғун бўлган архитектура зарурлигини тушунтирди. Ўша пайтдаги федерал канслер Бруно Креискй 1977-йил 30-ноябрда Вена ҳокими Леополд Гратзга хат ёзиб, Ҳундертwассерга турар жой лойиҳасини қуришга имкон беришни айтди[3]. 1977-йил 15-декабрда Леополд Гратз Ҳундертwассерга ўз ғоялари асосида уй қуришни таклиф этди[3]. Бу иш учун меъмор Жосеф Краwина рассомга ёрдам бериш учун таклиф қилинди.
Можаро ва ҳамкорлик
1979-йил август–сентябр ойларида меъмор Краwина Ҳундертwассерга қуриладиган бинонинг дастлабки чизмасини ва кўпикли полистиролдан (стрёфоам) ясалган макетини тақдим этди. Фриэденсреич Ҳундертwассер бундан норози бўлди. У бу лойиҳани текис, тўғри чизиқли ва стандарт тизим деб баҳолади[3]. Бу эса у доимо қарши чиққан услуб эди. У „Эуровисион“да кўрсатган „Терраcе Ҳоусе“ макетида бутунлай бошқа уй турини тасаввур қилган эди[3].
Охир-оқибат бино 1983–1985-йилларда Ҳундертwассер ғоялари асосида қурилди. Лойиҳада меъмор Жосепҳ Краwина ҳаммуаллиф сифатида, Петер Пеликан эса режалаштирувчи сифатида иштирок этди. Бинодаги пол сатҳи тўлқинли[3]. Томи тупроқ ва майса билан қопланган. Хоналар ичидан катта дарахтлар ўсиб чиқади, шохлари деразалардан ташқарига чиқиб туради. Ҳундертwассер лойиҳа учун ҳақ олмади. У буни ўрнига хунук бино қурилмаслиги учун қилганини айтди.
Бинода жами 53 та хонадон, 4 та офис, 16 та шахсий терасса ва 3 та умумий терасса бор. Шунингдек, 250 та дарахт ва буталар мавжуд.
Суд қарори
2001-йилда, меъмор Краwина лойиҳадан кетганидан 20 йил ўтиб, Ҳ. Б. Медиэнвертриэбсгеселлсчафт мбҲ компанияси раҳбари Ҳаралд Бöҳм Краwинани Ҳундертwассерҳаус ҳаммуаллифи сифатидаги даъвосини суд орқали тасдиқлашга ундади. 2010-йил 11-мартда, саккиз йил давом этган суд жараёнидан сўнг, Австрия Олий суди Фриэденсреич Ҳундертwассер билан бирга Жосеф Краwинани ҳам бинонинг ҳаммуаллифи деб топди. Шу қарорга кўра, Ҳундертwассер нотижорий жамғарма Краwинани ҳаммуаллиф сифатида кўрсатмасдан туриб, бинонинг расмлари ёки нусхаларини тарқатиши тақиқланади.
Суд қарорига кўра, Ҳундертwассер бинонинг ягона ғоявий муаллифи ҳисобланади. Бироқ Краwина тенг ҳуқуқли ҳаммуаллиф сифатида тан олинади ва муаллифлик даромадидан тенг улуш олиши керак[4].
Расмлари
-
Кегелгассе кўчасидаги бино фасади
-
Лёвенгассе кўчасидаги бино фасади
-
Фаввора
Манбалар
- ↑ Сталлеин 2002.
- ↑ Ҳундертwассер & Фüрст 2007, с. 73.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Ҳабарта & Счмиэд 1985, сс. 160, 161.
- ↑ Комменда 2010.
Адабиётлар
- Ҳабарта, Герҳард; Счмиэд, Wиэланд. Дас Ҳундертwассер Ҳаус. Wиэн: Öстерреичисчер Бундесверлаг, 1985.
- Сталлеин, Руди. „Ҳундертwассер-Бауwерке: Сеҳенсwüрдигкеитен ин эинем Раусч аус Фарбен унд Формен“ (де) (2002-йил 17-январ). 2023-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 31-январ.
- Брикcиус, Эуген (18 Жануарй 2005). "Öстерреичисче Спазиэргäнге" (де). Диэ Энтзауберте Идйлле: 636–646. ИСБН 978-3-7001-3261-5. ҳттп://ҳw.оэаw.аc.ат/?арп=х-cолл6дд25/с633-646_брикcиус_ротҳ.пдф.
- Ҳундертwассер, Фриэденсреич; Фüрст, Андреа Чриста. Ҳундертwассер Арчитеcтуре: фор а Море Ҳумане Арчитеcтуре ин Ҳармонй wитҳ Натуре, рев Тасчен, Ангелика: , Ҳонгконг; Лос Ангелес: Тасчен, 2007. ИСБН 9783822885642. ОCЛC 191258841.
- Комменда, Бенедикт. „ОГҲ: Ҳундертwассер-Ҳаус ист ауч вон Жосеф Краwина“ (де). Диэ Прессе (2010-йил 16-май). 2011-йил 11-январда асл нусхадан архивланган.