Ҳункй Дорй
Ҳункй Дорй инглиз мусиқачиси Давид Боwиэнинг тўртинчи студиявий албомидир. 1971-йилнинг 17-декабрида РCА Реcордс студияси томонидан чиқарилган. 1970-йилги Тҳе Ман Wҳо Солд тҳе Wорлд албоми релизидан сўнг, Боwиэ мусиқачилик фаолиятида танаффус қилди. У янги қўшиқларини аввалгидек гитарада эмас, балки пианинода ёзишга қарор қилди. АҚШдаги концерт турнесидан сўнг, Боwиэ гитарачи Миcк Ронсон, басист Тревор Болдер ва барабанчи Миcк Wоодмансейдан иборат янги жамоа тузди ва 1971-йилнинг ўрталарида Лондонда жойлашган Тридент Студиосда албом ёзиш ишларини бошлади. Риcк Wакеман (Ес рок мусиқа гуруҳининг бўлажак аъзоси) ишда пианиночи ўлароқ қатнашди. Боwиэ албомни Кен Сcотт билан биргаликда ҳозирлади. Сcотт бунгача унинг икки пластинкасига овоз режиссори бўлган.
| Ҳункй Дорй | ||||
|---|---|---|---|---|
| Давид Боwиэ албоми | ||||
| Чиқарилган санаси | 1971-йил 17-декабр | |||
| Ёзиб олинган санаси | 8-июн – 6-август 1971-йил | |||
| Жанр | ||||
| Давомийлиги | 41:50 | |||
| Мамлакат |
| |||
| Тил | инглизча | |||
| Лейбл | РCА | |||
| Давид Боwиэ хронологияси | ||||
| ||||
Тҳе Ман Wҳо Солд тҳе Wорлд албоми ҳард-рокининг гитара овози билан солиштирганда, Боwиэ Ҳункй Дорй учун кўпроқ хушоҳанг йўналишларни танлади: поп-рок ва арт-поп.[1]
Трек-лист
- „Чангес“ — 3:37
- „Оҳ! Ёу Преттй Тҳингс“ — 3:12
- „Эигҳт Лине Поэм“ — 2:55
- „Лифе он Марс?“ — 3:53
- „Коокс“ — 2:53
- „Қуиcксанд“ — 5:08
- „Филл Ёур Ҳеарт“ (Бифф Росе, Паул Wиллиамс) — 3:07
- „Андй Wарҳол“ — 3:56
- „Сонг фор Боб Дйлан“ — 4:12
- „Қуээн Битч“ — 3:18
- „Тҳе Беwлай Бротҳерс“ — 5:22
Манбалар
- ↑ Сулливан 2017, с. 494; Доггетт 2012, с. 11.