Huquq
Ҳуқуқ — давлат томонидан белгиланган ёки тасдиқланган умуман мажбурий ижтимоий нормалар тизими. У ҳуқуқий муносабатлар ва фуқаронинг давлат томонидан мустаҳкамланадиган, кафолатланадиган ва муҳофаза этиладиган асосий ҳуқуқларини ўз ичига олади. Ҳуқуқ давлат бўлиб уюшган жамиятда пайдо бўлади ва мулкчилик муносабатларини, хўжалик алоқалари механизмини мустаҳкамлайди, меҳнат ва унинг маҳсулотларини жамият аъзолари ўртасида муайян ўлчов ва шаклларда тақсимлаб турувчи вазифасини ўтайди (фуқаролик ҳуқуқи, меҳнат ҳуқуқи); ваколатли органлар, давлат бошқаруви органлари шаклланиши, тартиби, фаолиятини белгилаб беради, низоларни қай тарибда ҳал қилиш кераклигини, мавжуд ижтимоий муносабатларни бузишга қарши кураш чораларини (жиноят ҳуқуқи, процессуал ҳуқуқ) белгилайди, шахслар ўртасидаги муносабатларнинг хилма-хил шаклларига таъсир кўрсатади (оилавий ҳуқуқ). Ҳуқуқ нормалари бошқа ижтимоий тартибга солувчи нормалар (дин, ахлоқ, одат ва бошқалар)дан ўзининг мажбурийлиги билан ажралиб туради.
Ҳуқуқнинг икки ёки ундан ортиқ давлатларнинг хоҳиш-иродаси, истаклари билан вужудга келтириладиган халқаро ҳуқуқ ҳамда фақат бир давлат доирасида бўлган миллий ҳуқуқ кўринишлари бор. Фанда ҳуқуқни „географик“ жиҳатдан бўлиб талқин қилиш ҳам мавжуд. Унга кўра қуйидаги ҳуқуқий тизимлар („ҳуқуқ оилалари“) фарқланади: континентал (ёки роман-герман ҳуқуқи), англо-саксон (ёки инглиз-америка), индейс, мусулмон ҳуқуқи. Қиёсий ҳуқуқшунослик намояндалари „социалистик давлат“лар деб аталган давлатлар ҳуқуқини ҳам алоҳида тизимга киритишни таклиф этадилар. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи континентал ҳуқуқ тизимига мансуб.
Ҳуқуқнинг ўзига хос умумий ва махсус белгилари мавжуд. Ҳуқуқнинг ижтимоийлиги, норматив кўрсатмалардан иборатлиги, адолат ва эркинлик ғояларини ифодалаши, умуммажбурий ва иродавий хусусиятлари, қонуний аниқлиги, расман белгиланганлиги, тизимлиги ва жўшқинлиги, давлат томонидан муҳофаза этилиши шулар жумласидандир. Ҳуқуқ тушунчаси ва моҳиятини аниқлаш бўйича учта асосий ёндашув бор: а) Ҳуқуқга мутлақ юридик нормалар тизими сифатида қаровчи норматив ёндашув (буни ҳуқуқни тор маънода тушуниш ҳам дейилади); б) Ҳуқуқни тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар билан тенглаштирувчи социологик ёндашув; в) Ҳуқуқни эркинлик ва адолат мезони билан боғловчи фалсафий ёндашув (кейинги икки ёндашувни ҳуқуқни кенг маънода тушуниш ҳам дейилади). Шу билан бирга ҳуқуқшунослик фанида қадимдан ҳисобланган ва пухта ишлаб чиқилган ҳуқуқнинг табиий ҳуқуқ ва позитив ҳуқуққа бўлиниш ғояси мавжуд. Позитив ҳуқуқ давлат ҳуқуқий ижодкорлик фаолиятининг натижаси, маҳсули ҳисобланади. У давлат қабул қилган нормаларда, яъни қонунчиликда, шунингдек, бошқа ҳуқуқий манбаларда ифодаланган ҳуқуқдир. Юриспруденсияда ҳуқуқ тизими иккига ажратилади: хусусий ҳуқуқ ва оммавий ҳуқуқ. Фуқаролик ҳуқуқи (ашё ҳуқуқи, мажбурият ҳуқуқи, савдо ҳуқуқи, оила Ҳҳуқуқи, мерос ҳуқуқи, тижорат ҳуқуқи) хусусий ҳуқуққа тегишлидир. Оммавий ҳуқуққа эса давлат, молия, жиноят, процессуал ва халқаро ҳуқуқ киритилади.
Ҳуқуқ жамият ҳаётининг турли соҳалари — иқтисодиёт, сиёсат, ижтимоий соҳага, маданий-маънавий муносабатларга таъсир этади ва шу тариқа иқтисодий, сиёсий ва тарбиявий функсияларни бажаради. Юридик нуқтаи назардан бу функсияларни икки турга: регулятив (тартибга солувчи) ва негатив (қўриқловчи) функсияларга ажратиш мумкин. Ҳуқуқнинг регулятив функсияси жамият аъзолари юриш-туриши ва хулқ-атворининг ижобий, барчага мақбул қоидаларини ўрнатишдан, ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий асосга қўйишдан, инсонлар ўртасидаги ижтимоий алоқаларни уйғунлаштириш ва барқарорлаштиришдан иборат. Ҳуқуқнинг негатив функсияси унинг ижтимоий вазифаси билан белгиланган ҳуқуқий таъсир этиш йўналиши бўлиб, у умумий аҳамиятга молик иқтисодий, сиёсий, маънавий ва бошқа ижтимоий муносабатларни муҳофаза этишга, уларнинг дахлсизлигини таъминлашга ва шу билан бирга, жамиятга ёт, зарарли муносабатларни сиқиб чиқаришга қаратилади. Ҳуқуқнинг бу функсиясига хос хусусиятлар уни давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза этиш фаолияти билан қиёслаганда аниқ намоён бўлади. Тегишли давлат идоралари ҳуқуқ соҳиблари томонидан қонун талаблари қатъий бажарилишини таъминлайди, жамиятда қонунийлик муҳитини вужудга келтиради. Бу иш ҳуқуқ бузилишлари фактини аниқлаш, уларни тергов қилиш ва айбдорларни юридик жавобгарликка тортиш билан таъминланади.
Ҳуқуқнинг назарий масалаларини Ғарбда, жумладан, Европада ижтимоий фан соҳа олимлари, айниқса ҳуқуқшунослари теран ва изчил ёритиб келмоқдалар. Мустақиллик туфайли Ўзбекистонда ҳам бу борадаги уринишлар ва саъйҳаракатлар, изланиш ва тадқиқот ишлари бирмунча кучайди. Ўзбек ҳуқуқшунослик фани вужудга келди. Бу фан намояндалари миллий давлатчилик тарихини, ҳуқуқ ва давлат умумназарий масалаларини ўрганиш борасида миллий қадриятларни, илмий меросни замонавий умуминсоний қадриятлар билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилмоқдалар. Бу соҳага миллий истиқлолни мустаҳкамлаш ишининг бир қисми сифатида қарамоқдалар.
Ҳуқуқнинг Тарихи
Ҳуқуқнинг тарихи узоқ даврларни қамраб олади ва турли сивилизациялар томонидан яратилган қонуний меъёрларга асосланган. Қуйида ҳуқуқ тарихи ҳақида қисқача маълумот:
1. Антик Давр (Милоддан аввалги 3-минг йилликдан В асргача):
— Месопотамия: Энг қадимги ҳуқуқий тизимлардан бири, **Ҳаммурапи қонунлари** (милоддан аввалги 1754-йил) билан танилган. Бу қонунлар биринчи бўлиб тўлиқ ёзилган ва умумий ахлоқий ва ижтимоий қоидаларни белгилаган.
— Миср: Мисрда фараон ҳукмронлиги остида жамиятда қатъий ҳуқуқий тизим мавжуд эди.
2. Греция ва Рим (милоддан аввалги В аср — милодий В аср):
— **Юнонистон**: Юнонистон ҳуқуқининг асосий хусусиятлари демократия ва фуқаролик эркинликларининг ривожланишидир. Афинада фуқаролик ҳуқуқлари ва сайлов ҳуқуқи мавжуд эди.
— **Рим империяси**: Рим ҳуқуқи бутун Европага тарқалди ва Римнинг **Cорпус Журис Cивилис** (Қонунлар тўплами) замонавий ҳуқуқ тизимларига таъсир кўрсатди.
3. Ўрта асрлар (В-ХВ асрлар):
— Христианлик ва ислом диний ҳуқуқ тизимларига таъсир этди. Шунингдек, феодал тизими ва мамлакатларда қаттиқ ижтимоий қатламлар ўртасидаги муносабатлар ҳам ҳуқуқ тизимига ўзгаришлар киритди.
4. Янгиланиш ва Инқилоблар даври (ХВИ-ХИХасрлар):
— Бу даврда ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар амалга ошди, ҳуқуқшунослик илмий асосларга эга бўлди, ва **Қонунлар** халқ томонидан яратилди, нафақат монархлар ёки ҳукмдорлар томонидан.
— Франсия Инқилоби (1789) ва **Америка Инқилоби** (1776) ҳуқуқий тизимда катта инқилобий ўзгаришларга олиб келди.
5. Замонавий давр (ХХ асрдан ҳозиргача):**
— Замонавий ҳуқуқшуносликнинг асосий принсиплари инсон ҳуқуқлари, демократик эркинликлар, шахсий хавфсизлик ва адолатни таъминлашга қаратилган.
— Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва халқаро ҳуқуқнинг ривожланиши орқали давлатлараро муносабатларни тартибга солиш мақсадида халқаро қонунлар ва конвенциялар яратилган.
Ҳуқуқнинг турлари
1. Давлат ҳуқуқи — давлатлар ўртасидаги муносабатларни, уларнинг ҳуқуқий тизимларини тартибга солувчи ҳуқуқ.
2. Фуқаролик ҳуқуқи — шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни, мулк, шартномалар ва бурчларни тартибга солади.
3. Жиноий ҳуқуқ — жиноий ҳаракатларни таърифлаб, жазоларни белгилайди.
4. Меҳнат ҳуқуқи — ишчи ва иш берувчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
5. Халқаро ҳуқуқ — давлатлараро муносабатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳуқуқий нормативлар.
Ҳуқуқнинг жамиятдаги ўрни
Ҳуқуқ жамиятда тартибни таъминлаш, адолатни, тенгликни, эркинликни ҳимоя қилиш, шахсий ҳуқуқларни кафолатлаш ва ижтимоий барқарорликни яратишда муҳим рол ўйнайди. Шунингдек, ҳуқуқ жамиятдаги ижтимоий масалаларни ҳал этишда, жиноятчиликка қарши курашишда, ва шахсий эркинликларни ҳимоя қилишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Ҳуқуқ, шунингдек, иқтисодий ва сиёсий тизимларда ҳам кучли таъсир кўрсатади, давлатларнинг халқаро майдондаги имиджи ва уларнинг ўз фуқароларига бўлган муносабатини шакллантиради.
Яна қаранг
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |