Исроилова Хурият Исмагиловна – ўзбек театр актрисаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист (2021)[1][2]. Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри биринчи тоифали вокал артисти. 100 дан ортиқ спектаклларда рол ижро этган. „МИТ – Мостра Интернаcионал де Театро“ номли ИВ халқаро театрлар фестивали ғолибаси[3][4].

Исроилова Хурият Исмагиловна
Таваллуди 1955-йил
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР→Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби актриса
Фаолият йиллари 1970—ҳозиргача
Мукофотлари , Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони

Ҳаёти

Хурият Исроилова 1955-йил Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. Шаҳардаги мактаблардан бирида таҳсил олгач, 1974-йилда Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтининг кино ва драма йўналишига сиртқи шаклида ўқишга қабул қилинади. Олийгоҳни 1979-йилда тамомлагач, Қашқадарё театрига ишга киради.

Фаолияти

Театрга 8 ёшидан бошлаб рол ижро этишни бошлаган. Илк роли 1963-йилда 8 ёшлигида „Ўгай она“ спектаклида Доно ролида рол ижро этган. 15 ёшидан Қарши шаҳрининг „Эски шаҳар“ ҳудудида жойлашган театрга ишга кирган. 1979-йилдан бошлаб, Мулла Тўйчи Тошмуҳамедов номидаги Қашқадарё вилоят мусиқали драма театрига ишга киради.

„Шайдо айлаган қиз“да Иқбол, „Тошболта ошиқ“да Саломат, „Олтин девор“да Зуҳра, „Аяжонларим“да Хайри, „Жон қизлар“да Жонсулув, „Изоп“да Милитта, „Соҳиллар ва тақдирлар“да Танзилла, „Меҳрибонлар“да Анжилека, „Ўжарлар“да Озода, „Ёрилтош“да Ойгул, „Туйдан олдин томоша“да Феруза, „Ғариблар“да Кора, „Оқибат“да Ирода ва Манзура, „Холисхон“да Холис, „Ғурбат фарзанди“да Катя, „Тобутдан товуш“да Нетайхон, „Тоҳир ва Зуҳра“да Мохин, „Жаннатга йўл“да Ҳур киз, „Ака-ука совчилар“да Юлдуз, „Давлат болалари“да Назира, „Сароб“да Қиз, „Амир Темур“да Ўлжаой Туркон оға, „Виждон дориси“да Адолат, „Шамширбоз“да Малика, „Онаизор“да Розия, „Синган танбур нидоси“да Новвот хола, „Қари кизнинг бахти“да Маржон, „Тақдир“да Амма, „Тўйлар муборак“да Кимё хола каби турли хил образларни яратган[5].

Мукофотлари

1983-йилда Ҳурият Исроилова „Нурхон“ спектаклидаги Нурхон роли учун „Театр-83“ республика фестивалида „Энг яхши аёл роли учун“ номинациясида ғолиб бўлган.

2020-йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг ҳай’ат йиғилиши қарорига кўра, Маданият ва санъат фидокори кўкрак нишони билан мукофотланган.

2021-йилнинг 24-августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ, „Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист“ фахрий унвони берилган[6][7].

2025-йилнинг 19-26-июл кунлари Португалиянинг Брага шаҳрида „МИТ – Мостра Интернаcионал де Театро“ номли ИВ халқаро театрлар фестивалида Ўзбекистоннинг етакчи театр жамоаси – Қашқадарё театри жамоасида актриса сифатида халқаро театр фестивалида иштирок этган[8][9]. Фестивалда театр жамоаси рус ёзувчиси Антон Чеховнинг „Уйланиш“ (Таклиф ва тўй) спектаклини саҳнага олиб чиққан. Якунда, фестивалнинг ёпилиш маросимида театр жамоаси „Энг яхши спектакл“ номинацияда ғолибликни қўлга киритган.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. Пресидент.уз (2021-йил 24-август). Қаралди: 9-март 2025-йил.
  2. ↑ „О’збекистонда хизмат кўрсатган артистлар рўйхати“. дата.эгов. Қаралди: 9-март 2025-йил.[сайт ишламайди]
  3. ↑ „Қашқадарё театри ижодкорлари халқаро фестивалда қатнашмоқда“. Халқ сўзи нашри. хс.уз (22 июл 2025). Қаралди: 27-июл 2025-йил.
  4. ↑ „МИТ - Мостра Интернаcионал де Театро Сем Фронтеирас - 2025“. театроартимагем.орг/. Қаралди: 27-июл 2025-йил.
  5. ↑ „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хуррият Исроилова“. Қашқадарё театри. Қаралди: 9-март 2025-йил.
  6. ↑ „Президент Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 250 дан ортиқ кишини мукофотлади“. Қалампир.уз. Қаралди: 9-март 2025-йил.
  7. ↑ „Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаол фуқароларни мукофотлади“. Дарё.уз (2021-йил 24-август). Қаралди: 9-март 2025-йил.
  8. ↑ „Қашқадарё театри ижодкорлари халқаро фестивалда қатнашмоқда“. Халқ сўзи нашри. хс.уз (22 июл 2025). Қаралди: 27-июл 2025-йил.
  9. ↑ „МИТ - Мостра Интернаcионал де Театро Сем Фронтеирас - 2025“. театроартимагем.орг/. Қаралди: 27-июл 2025-йил.