Ҳурлиқо ва ҳамро — туркий халқлар орасида кенг тарқалган ишқий-романтик достон; муаллифи номаълум, Форс халқ эртаги "Ҳурлиқо" ва унинг Сайқалий томонидан ўзбек тилида шеърга солинган "Қиссаи Ҳамроҳ ва Ҳурлиқо" варианти асосида яратилган, деб тахмин қилинади.

Достон ўзбек (1908), туркман (1971, 1978) тилларида нашр этилган. Буларда Ҳамро ва унинг акалари бошидан кечирган турли саргузаштлар ҳикоя қилинади; соф севги, дўстлик ватанпар-варлик ғоялари тараннум этилади. Достон воқеалари "Булбулигўё", "Чўлоқ бўри" каби ўзбек халқ эртакларидаги мазмунга мос келади. "Ҳ. ва "Ҳ." ҳозирги манғитлик Турсун бахши репертуарида мавжуд.