Hurriyat
«ҲУРРИЙАТ» — ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий йўналишдаги мустақил газета. 1997-йил январдан Тошкент шаҳрида ҳафтада 1-марта чоп этилади. Муассиси: Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси. Газетанинг «Журналист текшируви», «Текширув», «Ҳимоя», «Ҳуқуқ», «Фикр», «Му-лоҳаза», «Муносабат», «Жавоб», «Тафаккур», «Маърифат» каби рукнларида энг сара ва ўқишли мақолалар бериб борилади. Ижтимоий-сиёсий мавзуларда В. Алимасов, З. Исомиддинов, Х. Дўстмуҳаммад, Ў. Ҳайитов; ҳуқуқий мавзуда Ҳ. Олимжонов, А. Жонузоқов; маънавий-маърифий мавзуда О. Жўрабоев, Н. Ҳасанов, И. Убайдуллаевалар қизиқарли мақолалар билан мунтазам қатнашиб келмоқда.