Hurstville Grove
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Ҳурствилле Грове – Сйднейнинг жанубий чеккасида жойлашган туман бўлиб, ҳудуд Аустралиянинг Неw Соутҳ Wалес штати таркибига кираган. У Сйдней Cентрал Бусинесс Дистриcт (Сидней Марказий Бизнес тумани) дан 19 километр жанубда жойлашган бўлиб, Ст Георге ҳудудидаги Георгес Ривер Cоунcил нинг маҳаллий ҳукумат ҳудуди таркибига кирган.
Ҳурствилле Грове | |
|---|---|
|
| |
| {{{минтақа_тури}}} | Сйдней |
| Маркази баландлиги | 42 м |
| Аҳолиси | 2,663 |
| Почта индекс(лар)и | 2220 |
Ҳурствилле Грове тумани Ҳиллcрест Авенуэ дан бошлаб Георгес дарёси бўйидаги Оатлей Бай (Оатлей кўрфази) қирғоғигача чўзилган. Ҳудудда асосан турар-жой бинолари мавжуд бўлиб, Ҳиллcрест Авенуэ да бир нечта дўконлар бор. Ҳурствилле ва Соутҳ Ҳурствилле ҳудуднинг шимоли-шарқида жойлашган алоҳида шаҳарчалардир.
Тарихи
Ҳурствилле ҳудуди капитан Жоҳн Тоwнсон ва унинг укаси Роберт Тоwнсон га 1808-йилда берилган. Капитан Тоwнсон га 7.9 км.кв. лик ҳудуд топширилган бўлиб, ҳозирда Ҳурствилле ва Бехлей ҳудудларининг бир қисмини эгаллаган ерларда жойлашган, Робертга эса Пеншурст, Мортдале ва Пеакҳурстнинг бир қисмини эгаллаган ерлар берилган. Кейинги йилда, Капитан Тоwнсон га қўшимча 1.0 км.кв. ҳозирда Кингсгрове ва Беверлй Ҳиллс туманлар томонидан эгалланган ерлар берилган. Ака-ука Тоwнсон лар бу берилган ерлардан унчалик хурсанд бўлмаган, чунки уларга берилган ерлар қўйларни жуни учун боқишга яроқсиз бўлгани сабабли эҳтимол ерларга умуман эгалик қилишмаган.
Кейинчалик, ер бой савдогар бўлмиш Симеон Лорд (1771–1840) га 1812-йилда сотилган ва уни Лорд’с Буш деб қайта номлаган. Симеон Лорд вафот этганидан сўнг, Жоҳн Росе Ҳолден ва Жамес Ҳолт лар шу ерларга эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлишган.
1850-йилда ер Мичаил Ганнон (1800-1861) га сотилганидан сўнг Ганнонъс Форест номи билан танилган. Ганнонъс Форест нинг ўз почтаси 1881-йилда очилган. 1876-йилда маҳаллий мактаб очилган ва у мактаб инспектори томонидан Ҳурствилле номи билан танилтирилган. 1884-йилда туманга темирйўл етиб келганидан сўнг, Ҳурствилле номини мактабдан олиб қўйди. Ҳурствилле муниципалитети 1887-йилда ташкил этилган.[1]
Черков
Аҳолиси
2011-йилги аҳолини рўйхатга олиш статистикасига кўра, Ҳурствилле Грове да 2,392 та киши истиқомат қилган. Уларнинг 34,5 фоизи хорижда туғилган бўлиб, туғилганларнинг энг кўп улуши Хитой (7,8 фоизи) , Гонконг (3,1 фоизи) ва Хорватия (1,8 фоизи) каби мамлакатларга тегишли бўлган.
Ҳудудда яшовчи оилаларнинг сўзлашиш тили бўйича Инглиз тили (53.7%) энг юқори ўринда турган бўлиб, кантон (асосан Хитойнинг Гуанчжоу провинсиясида тарқалган тил) (10.0%), юнон (9.2%) ва Мандарин (5.8%) каби тиллар мос равишда кейинги ўринларни эгаллаган.[2]
Манбалар
- ↑ Поллон, Ф. (1990.) Тҳе Боок оф Сйдней Субурбс, Ангус & Роберцон Публишерс, Сйдней, пг. 130.
- ↑ „Аустралиан Буреау оф Статистиcс (27 Жуне 2017).“ (ретриэвед 11 април 2018.). Қаралди: 2018-йил 11-апрел.