Ҳусан Мусабоев (тўлиқ исми: Ҳусан Қосимович Мусабоев; 1954-йил 10-июн, Тошкент, Ўзбекистон ССР – 2025-йил 8-феврал, Тошкент, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик кино ва театр актёри, продюсер ва режиссёр. „Телевизион миниатюралар театри“ актёри, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси.

Ҳусан Мусабоев
Файл:Ҳусан Мусабоев.wебп
Таваллуди 10-июн 1954-йил
Вафоти 8-феврал 2025-йил(2025-02-08)
(70 ёшда)
Тошкент, Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби кино ва театр актёри, продюсер ва режиссёр
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Ҳусан Мусабоев 1954-йил 10-июнда Тошкент шаҳрида туғилган[1]. 1976-йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтининг „Кино ва театр актёри“ мутахассислиги бўйича тугатган[2]. 1971—1972-йилларда Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчиси, 1976—1986-йиллари Ёш гвардия драма театри актёри, 1986—1998-йилларда Абдулла Қаҳҳор номидаги республика сатира театри актёри ва труппа бошлиғи, 1998—2007-йиллари Ўзбекистон телерадиокомпаниясида „Телевизион миниатюралар театри“ актёри ва режиссёр ассистенти, „Ўзбекистон“ телеканали режиссёри, 2007—2016-йилларда Тошкент ахборот технологиялари университети „Телекоммуникация“ кафедраси ўқитувчиси лавозимида фаолият олиб борган[3].

Вафоти

Ҳусан Мусабоев 2025-йил 8-феврал куни вафот этди[4].

Филмографияси

Йил Номи Рол Изоҳ
1977 Ажойиб хаёлпараст[5] киномеханик Ёқуб дудуқ
1984 Дневник, письмо и первоклассница Эпизод
1988 Волки Қисқа метражли филм
1991 Абдуллажон Бозорбойнинг қариндоши
Ау! Ограбление поезда Эпизод
1996 Марғиёна
1997 Чархпалак Содир
2005 Занжир
2006 Анора Трамвай ҳайдовчиси
Ҳаёт ва мамот Шифокор
2009 Чол ва набира Эпизод
Мен бу мен
2011 Эр бермоқ — жон бермоқ Дурдонанинг отаси
Жиблажибон Омон
2014 Дилор, Дилор, дил ва ор
2015 Кунлардан бир кун
2017 Армон
Зуҳрахони синфи Мактаб қоравули
Зурриёт Эпизод
2018 Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак
Алдамадим, ҳазиллашдим Бош рол
2019 Ота рози Ҳайдовчи
Супер хизматкор
2023 Осмондаги болалар 3: Ердаги оталар

Мукофотлари

2022-йил 29-августда Дўстлик ордени билан тақдирланган[6].

Манбалар

  1. ↑ „Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди“. газета.уз (2025-йил 8-феврал). 2025-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  2. ↑ „Актёр Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди“. қалампир.уз (2025-йил 8-феврал). 2025-йил 8-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  3. ↑ „Ҳусан Мусабоев 70 ёшда!“. 2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  4. ↑ „Таниқли актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди“. юз.уз (2025-йил 8-феврал). 2025-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  5. ↑ „Театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди“. хс.уз (2025-йил 8-феврал). 2025-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.
  6. ↑ „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, та’лим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, сан’ат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. президент.уз (2022-йил 29-август). 2024-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 8-феврал.

Ҳаволалар