Husayn Boyqaro
Ҳусайн Бойқаро (форсча: سلطان حسین بایقرا), Ҳусайний (1438-йил, Ҳирот—1506-йил, 4-май, Бобо-Илоҳи, Ҳирот яқинида) — Темурийлар сулоласининг вакили, Хуросон подшоси, таниқли туркий шоир ва давлат арбоби.
| Султон Ҳусайн Бойқаро | |
|---|---|
|
Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаронинг 50 ёшлар атрофидаги портрети. Тахминан 1490-йилда Камолиддин Беҳзоднинг асл нусхасидан кўчирма | |
| Темурийлар империяси амири | |
| Ўтмишдоши |
Абулқосим Бобур Мирзо Абусаид Мирзо |
| Давомчиси | Бадиуззамон Мирзо & Музаффар Ҳусайн Мирзо |
| Туғилиши |
1-июн 1438-йил Ҳирот, ҳозирда Афғонистон |
| Вафоти |
4-май 1506-йил (67 ёшда) Катта Хуросон |
| Дафн этилган жой |
Мусалла мажмуаси, Ҳирот (ҳозирда Афғонистон) |
| Турмуш ўртоғи |
Бега Султан Бегум Чули Бегум Шаҳр Бану Бегум Паянда Султан Бегум Кҳадижа Беги Агҳа Заинаб Султан Бегум Афак Бегум Зобеида Султан Агҳача Баба Агҳача Латифа Султан Агҳача Мангели Би Агҳача Беги Султан Агҳача |
| Уй | Темурийлар |
| Сулола | Темурийлар сулоласи |
| Отаси | Мансур Мирзо |
| Онаси | Феруза Султон Бегим |
| Дини | Ислом (сунний) |
Ҳирот яқинида туғилган. 1469-йилдан умрининг охиригача Хуросон подшоҳи. Унинг ҳукмдорлиги йилларида иқтисодий ва маданий ҳаёт яхшиланган. Навоийнинг мактабдош дўсти ва ҳомийси.
Тарихий манбалардан шу нарса маълумки, Ҳусайн Бойқаро Темурий шаҳзодалар орасида жасоратли, мард, одил ва тадбиркор салтанат соҳиби бўлган. Ҳусайн Бойқаро Ҳукмронлик қилган даврда Хуросон фуқаролари бирмунча осойишта ва фаровон ҳаёт кечирган. Айниқса, вазири Алишер Навоийнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, мамлакатда йирик сув иншоотлари, маъмурий ва маданий қурилишлар, мадраса, масжид, карвонсарой, работлар, кўприклар ва ш.к. қурилиш ишлари кенг кўламда олиб борилган. Шу боис Ҳусайн Бойқаронинг ҳукмронлик даврида Ҳирот фан ва маданият марказига айланган эди. Бу даврда илму фаннинг барча жабҳаларида қалам тебратган алломалар, сўз усталари, адиблар, шоирлар, мусиқашунослар, ҳунарманд наққошлар ва мусаввирлар Ҳиротнинг довруғини жаҳонга машҳур қилганлар.[1]
Ҳусайн Бойқаро, Ҳусайний (тўлиқ номи Ҳусайн ибн Мирзо Мансур бинни Мирзо Бойқаро) (1438— Ҳирот — 1506) — Хуросон ҳукмдори (1469-1506), шоир. ХВ аср ўзбек мумтоз адабиётининг намояндаларидан. Темурийлардан Умаршайх мирзонинг эвараси. Онаси Ферузабегим темурийлардан Мироншоҳнинг набираси. Ҳусайн Бойқаро, Бобур таърифлаганидек, икки томонлама улуғ („карим ут-тарафайн“) бўлган.
Ҳукмдорлик йиллари
14 ёшда Абулқосим Бобур саройига хизматга кирган. 1454-йил Абулқосим Бобурнинг Самарқандга — Абу Саид Мирзога қарши юришида қатнашган. Абулқосим Бобур енгилгач, сулҳ тузиб, Ҳиротга қайтган. Ҳусайн Бойқаро эса онасининг тавсияси билан Абу Саид Мирзо саройида қолган. Кўп ўтмай, қамоққа олинган. Ферузабегим уни қутқариб, Ҳиротга олиб келган. Шоҳ вафот этгач, Ҳусайн Бойқаро Марв ҳукмдори Султон Санжар хизматига кирган ва унинг қизи Бека Султонбегимга уйланган. Султон Санжар Ҳусайн Бойқарони ўз ўрнига қўйиб, Машҳадга юриш қилган. Бу орада Марвда Ҳусайн Бойқарога қарши фитна уюштирилиб, у овга чиққанда, шаҳар дарвозалари беркитиб олинган.
Ҳусайн Бойқаро 1457-йилни қўшни Марв билан Хива оралиғидаги биёбонда ўтказган. 1458-йилда 300 кишилик қўшин билан Султон Санжарнинг яқинларидан Бобо Ҳасан қўшинини енгиб, Нисо вилояти, сўнг Астрободни эгаллаган. 1459-йилда Ҳусайн Бойқаро ҳузурига Абдураззоқ Самарқандий элчи бўлиб келган. 1460-йилда вазият тақозоси билан Ҳусайн Бойқаро Астрободни ташлаб чиқишга мажбур бўлган. Аммо 1461-йил шаҳарни қайтариб олган. Шу йил ёз охирларида Ҳиротга юриш қилган. Бироқ Абу Саид Мирзога бас келолмай, орқага чекинган, бунинг устига, Астрободдан ҳам маҳрум бўлган. Амударё орқали Хоразмга ўтиб, Вазир шаҳрига — Мустафохон ҳузурига элчи юбориб, Абу Саидга қарши биргаликда курашишга даъват этган. Лекин элчи келгунча, унинг оғаси Пир Будоғ билан келишиб, Мустафохонга қарши юриш қилишган, лекин Вазир шаҳрини ололмай, битим тузганлар. Ҳусайн Бойқаро Адоққа бориб, 1461-йил охирларигача ўша ерда қолган. Адоқда туриб, Астробод, Гургон ва Эроннинг бошқа туманларига ҳужумлар уюштирган, мағлубиятга учраганида, шу ердан паноҳ топган. Мустафо зулмига қарши кўтарилган исёндан фойдаланиб, аввал Вазирни, 1462-йилда Урганч ва Хивани қўлга киритган. Орадан 1 йил ўтмай, Абу Саид уни Хоразмдан суриб чиқарган.
1463-1464-йилларда Урганч, Хива, Ҳазорасп, Тирсакни қўлга киритган. Шу ерда куч тўплаб, яна Хуросонга ҳужум қилган. Аммо Абу Саид қўшинлари Хивани эгаллай. Ҳусайн Бойқаро уни қайтариб олади. 1467-йилда яна Урганчни эгаллайди. Шу йили у ўзбеклар хони Абулхайрхондан ёрдам сўраб, Дашти Қипчоққа боради. Хон ёрдам ваъда қилади, лекин бетоб бўлиб қолганлиги туфайли, бу ваъда амалга ошмайди. 1469-йил мартигача Хоразм ва Бухоро ўртасида сарсон-саргардон юрган Ҳусайн Бойқаро, Абу Саид вафот этгач, Ҳиротни эгаллаб, Самарқанддан дўсти Алишер Навоийни махсус ёрлиқ билан чақириб олади ва муҳрдорлик вазифасига тайинлайди. Навоий дўстини тахтга чиқиши билан қутлаб, унга „Ҳилолия“ қасидасини тақдим этган.
1469-1470-йиллар Шоҳрух мирзонинг авлодларидан Ёдгор Муҳаммад Мирзо ва Абу Саид Мирзонинг ўғли Султон Маҳмуд Мирзо тахт даъвогарлари сифатида майдонга чиқадилар. Ёдгор Мирзонинг тарафдорлари, хусусан, онаси Поянда Султонбегим Ҳирот ичкарисида зимдан иш олиб борган. 1470-йилнинг июлида Ҳусайн Бойқаро қўшин билан душманга қарши жангга кетганда, пойтахтда сотқин бек ва амалдорлар Ёдгор Мирзо номига хутба ўқитганлар. Ҳусайн Бойқаро 1 ойдан сўнг Навоийнинг тадбиркорлиги билан Ёдгор Мирзони қўлга олиб, тахтни қайта эгаллаган ва умрининг охиригача ҳукмдорлик қилган. Салтанатига Хоразм, Сейистон, Қандаҳор, Балх, Ғазнадан Домғонгача бўлган ерлар кирган. Юрак хасталигидан вафот этган Ҳусайн Бойқаро ўзи қурдирган мадраса ичидаги мақбарага дафн этилган. Ҳозир мақбара вайрон бўлган, қабр ва унинг устига ўрнатилган „Санги ҳафт қалам“ сақланиб қолган.
Хуросон мамлакати Ҳусайн Бойқаро даврида
Ҳусайн Бойқаро Темурийлар орасида анча шижоатли ва маърифатли, шариатга қатъий амал қилган ҳукмдор бўлган. Ҳусайн Бойқаро Хуросонда ҳокимиятни эгаллагач, асосий эътиборни мамлакатда тинчлик, осойишталикни қарор топтириш, ички ҳудудий низолар, зиддиятларни бартараф этиш ва марказий ҳокимиятни мустаҳкамлашга қаратган. У ўлкада маданий-маърифий ва ободончилик ишларини ривожлантиришга алоҳида рағбат кўрсатган: иқтисодий ҳаёт юксалиб, савдо-сотиқ ривожланган, юзлаб карвонсаройлар, работ, кўприк, мактаб, мадраса, масжид, хонақоҳ, ҳаммом, табобатхона, етимхона, сув ҳавзалари қурилган, каналлар қазилган, боғлар барпо этилган.
Ҳирот мамлакати Ҳусайн Бойқаро даврида
Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳирот Шарқнинг фан, маданият, ҳунармандчилик ривожланган йирик марказига айланган: турли мамлакатлардан истеъдод соҳиблари Ҳиротга паноҳ ахтариб келганлар. Тил, адабиёт, тарих, тасвирий санъат, хаттотлик, китобат санъати, табобат, ҳандаса, мусиқа, қоғоз тайёрлаш, томоша санъати ва бошқа соҳалар ривожланган. Ҳирот, Машҳад, Марв, Нишопур сингари шаҳарларда кўплаб ноёб обидалар барпо этилган. Маҳаллий ҳунармандлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар Хуросондан ташқарида ҳам машҳур бўлган. Ҳусайн Бойқаро, Навоий ва Жомий кўплаб истеъдодларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаганлар; ўз даврининг забардаст шоир, олим, муаррих, мусиқачи, хаттот, наққошлари худди шу замонда етишиб чиққанлар ва фаол ижод қилганлар.
Ижоди
Ҳусайн Бойқаро туркий тилда ёзишни рағбатлантирган ва шунга даъват қилган. Ўзи ҳам бадиий ижод билан шуғулланиб, „Ҳусайний“ тахаллуси билан шеърлар ёзган, шеърият мажлислари ташкил этиб, шоирларга раҳнамолик қилган. Ундан бизгача шеърлар девони ва Навоийга бағишланган "Рисола" асари етиб келган. „Рисола“ асари 1945-йилда турк олими Исмоил Ҳикмат томонидан топилиб, илмий муомалага киритилган. Шоҳ шоирнинг ҳозиргача 202 ғазал, Навоий газалига боғланган 3 мухаммас, 6 рубоий, шунингдек, форс-тожикча 2 ғазал 1 рубоий ва бир неча байтлари маълум. Ғазалларининг барчаси рамал баҳрида. Лекин улар Ҳусайн Бойқаронинг табъи баланд, диди нозик шоир бўлганлигини кўрсатади. Навоий "Мажолис ун-нафоис" тазкирасининг 8-мажлисини тўлиқ Ҳусайн Бойқаро ижодибўғина бағишлаб, унинг девонидаги 164 ғазалнинг матлаъини келтиради ва у қўллаган бадиий тимсоллар, шеърий санъатлар, нозик маъно ва оҳорли ташбеҳлар хусусида фикр юритади. Ҳусайн Бойқаро ғазаллари тилининг мусиқийлиги ва жарангдорлиги билан ажралиб туради.
Фарзандлари
Ҳусайн Бойқародан 14 ўғил, 11 қиз қолган. Бадиуззамон Мирзо, Шоҳғариб Мирзо, Муҳаммад Ҳусайн, Иброҳим Ҳусайн каби ўғиллари бадиий ижод билан ҳам шуғулланишган. Кейинчалик ўзароички урушлар, Ҳусайн Бойқаро ва сарой амалдорларининг маишатга берилиб кетиши оқибатида Хуросон давлати заифлашган. Унинг вафотидан сўнг 1507-йили Ҳирот шайбонийлар томонидан забт этилган.
Ҳусайн Бойқаро бадиий ижод билан шуғулланиб, ғазалнавис шоир сифатида адабиёт тарихида из қолдирган. Бобурнинг хабарига кўра, девонидаги ғазаллари аксарият бир вазнда (рамали мусаммани мақсур) ёзилган. Ғазалларида дунёвий муҳаббатни куйлаган, бетакрор сатрлар яратган.
„Рисола“ номли насрий асарида Навоий ижодига кенг ва об’ектив баҳо берган. Ҳусайний асарлари ЎР ФА ШИ жамғармасида сақланади.
Шоир ижоди билан Э.Рустамов, С.Ғаниэва, Э.Аҳмадхўжаэв, А.Эркинов ва бошқалар шуғулланганлар.
Нашр қилинган асарлари
- Ҳусайн Бойқаро. Девон, рисола. (нашрга тайёрл. С.Ғаниэва) — Т.: 1968;
- Шоҳ ва шоир: Ҳусайний (нашрга тайёрл. А.Эркинов). — Т.: 1993;
Манбалар
- ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 906.
Адабиётлар
- Ҳ.Арасли. Ҳусайн Бойқаро рисоласи ҳақида. Ўзбек тили ва адабиёти" журн. 1968, № 3;
- Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. Т.1. — Т.: Фан, 1978.
- Алишер Навоий, Мажолис уннафоис [Мукаммал асарлар тўплами], 13ж., Т., 1998;
- Заҳириддин Муҳаммад бобур, Бобурнома, Т., 1989;
- Ўзбек адабиёти тарихи, 2-ж., Т., 1977;
- Аҳмедов Б., тарих сабоқлари, Т., 1994;
- Буюк сиймолар, алломалар, 2-китоб, Т., 1996;
- Ҳомидий Ҳ., Кўҳна Шарқ дарғалари, Т., 1999.
- Бегали Қосимов. О'зМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
- Девон [Рисола], Т., 1968;
- Ҳусайн Бойқаро [Рисола], Т., 1991;
- Жамолингдин кўзум равшан [Шеърлар), Т., 1991;
- Девон, Т., 1995.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ҳусайн Бойқарога тегишли иқтибослар мавжуд. |
- Франcис Робинсон (2007). "Тҳе Мугҳал Эмперорс анд тҳе Исламиc Дйнастиэс оф Индиа, Иран анд Cентрал Асиа". ИСБН 978-0-500-25134-8
- Манз, Беатриcе Форбес. Поwер, Политиcс анд Религион ин Тимурид Иран. Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-1-139-46284-6.
- Петер Жаcксон (1986). Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме Сих: Тҳе Тимурид анд Сафавид Периодс. ИСБН 0-521-20094-6
- Роэмер, Ҳанс Р. (2004). "Ḥосайн Бāйқарā". ин Яршатер, Эҳсан. Энcйcлопæдиа Ираниcа, Волуме ХИИ/5: Ҳомосехуалитй ИИИ–Ҳуман мигратион ИИ. Лондон анд Неw Ёрк: Роутледге & Кеган Паул. 508–511 б. ИСБН 978-0-933273-79-5. ҳттпс://ираниcаонлине.орг/артиcлес/ҳосайн-байқара.
- Субтелнй, Мариа (1988). „Cентрализинг Реформ анд Иц Оппоненц ин тҳе Лате Тимурид Период“. Ираниан Студиэс. 21-жилд, № 1/2. 129–151-бет. дои:10.1080/00210868808701712. ЖСТОР 4310597. (регистратион реқуиред)
- Субтелнй, Мариа. Тимуридс ин Транситион: Турко-Персиан Политиcс анд Аccултуратион ин Медиэвал Иран, Волуме 7. БРИЛЛ, 2007. ИСБН 9789004160316. Қаралди: 2013-йил 13-январ.
- Wоодс, Жоҳн Э. (1990), Тҳе Тимурид дйнастй, Индиана Университй, Ресеарч Институте фор Иннер Асиан Студиэс
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақолада Ўрта аср Шарқ алломалари энсиклопедияси маълумотларидан фойдаланилган. |
- 1-iyunda tugʻilganlar
- 1438-yilda tugʻilganlar
- Hirotda tugʻilganlar
- 1506-yilda vafot etganlar
- 4-mayda vafot etganlar
- Katta Xurosonda vafot etganlar
- Qirollik bilgiqutisida nomaʼlum parametrlar qoʻllangan sahifalar
- Alifbo boʻyicha shoirlar
- Hirot kishilari
- Xurosonlik kishilar
- Temuriylar
- Turkiy shoirlar
- Madrasa asoschilari
- Madrasada dafn etilganlar
- Chigʻatoy tilida ijod qilgan shoirlar
- Oʻrta asr yollanma askarlari
- Hirot tarixi
- Xurosonlik shoirlar
- Temuriylar davri shoirlari
- Temuriylar madaniyati