Ҳусайн Натиг ўғли Раҳимли ( озарбайжонча: Ҳüсейн Натиқ оğлу Рəҳимли, 1995-йил 10-июлда туғилган ) — озарбайжонлик дзюдочи, Токиода бўлиб ўтган 2020-йилги ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиби, 2018-йилда кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори, 2015-йилги ёзги Универсиаданинг бронза медали совриндори, 2017—2019-йилларда кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида Европа чемпионатлари, кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида Тошкент Гран-приси (2019), Бокуда кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида ўтказилган “Катта дубулға” турнирининг кумуш медали совриндори (2019) ҳисобланади.

Ҳусайн Натиг ўғли Раҳимли
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Таваллуд пайтидаги исми Ҳüсейн Натиқ оğлу Рəҳимли
Фуқаролиги Ozarbayjon bayrogʻi Озарбайжон
Таваллуд санаси 1995-йил 10-июл (1995-07-10) (31 ёш)
Спорт
Қайси спорт дзюдо
Медаллар
“Ватанга хизматлари учун” ордени
Спорт мукофотлари
Паралимпия ўйинлари
Олтин Токио 2020 81кг гача
Жаҳон чемпионати
Кумуш Одивелаш 2018 81кг гача
Бронза Одивелаш 2018 жамоа
Европа чемпионати
Бронза Уолсолл 2017 81кг гача
Бронза Генуя 2019 81кг гача
Олтин Генуя 2019 жамоа
Универсиада
Бронза Кванджу 2015 81кг гача

Таржимаи ҳол

Ҳусайн Раҳимли 1995-йил 10-июлда туғилган. 2011-йили Трабзонда ўтказилган Европа ўсмирлар ёзги Олимпия фестивалида кумуш медални қўлга киритди. Ўша йили Киевда 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

2013-йилда Раҳимли 73 килограммгача бўлган  вазн тоифасида Тбилисидаги Жаҳон кубоги ва Бокудаги "Катта дубулға" турнирининг бронза медали совриндори бўлади. Раҳимли 2014-йилда Полшанинг Врослав шаҳрида ўсмирлар (23 ёшгача) ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида бронза медалини қўлга киритди.

2015-йилда у Кванжуда бўлиб ўтган ёзги Универсиаданинг бронза медали совриндорига айланади.

2017-йилда Уолсоллда ўтказилган ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги дзюдо бўйича Европа чемпионатида учинчи ўринни олишга эришади. 2018-йилда Одивелаш шаҳрида (Лиссабон) кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади[1]. Мазкур чемпионатда Озарбайжон эркаклар жамоаси таркибида Абасли жамоавий турнирнинг бронза медали сазовор бўлади[2]. 2019-йилда Раҳимли Тошкентдаги Гран-прининг бронза, Бокудаги Гран-прининг кумуш медалига эга бўлгач,  жорий йилда у кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Европа чемпионатида ўз вазн тоифасида (81 кг гача) бронза медалини қўлга киритади[3], шунингдек, Озарбайжон аралаш жамоаси таркибида Европа чемпиони бўлади[4].

2021-йилнинг май ойида Раҳимли кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасидаги Боку Гран-присининг кумуш медалини олади ва финалда ўзбекистонлик Давурхон Кароматовга имкониятни бой бериб қўяди[5] .

2021-йили Токиодаги Паралимпия ўйинларида Ҳусайн Раҳимли чорак финалда британиялик Даниэл Пауэллни, ярим финалда жанубий кореялик Жунг-Мин Лилар устидан ғалаба қозонади. Финалда Раҳимли ўзбекистонлик Давурхон Караматовни мағлуб этиб, дебют Паралимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритишга муваффақ бўлади[6][7] .

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг 2021-йил 6-сентабрдаги фармонига кўра, Ҳусайн Раҳимли Токио шаҳрида ўтказилган ХВИ ёзги Паралимпия ўйинларида эришган юксак ютуқлари ва Озарбайжон спортининг ривожланишига қўшган хизматлари учун “1-даражали Ватанга хизматлари учун” ордени билан тақдирланади[8].

Манбалар

  1. ↑ „ИБСА Жудо Wорлд Чампионшипс фулл ресулц“. 2022-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-март.
  2. ↑ „Ильхам Закиев и Зульфия Гусейнова помогли сборной завоевать медали на ЧМ“. азериспорт.cом (18 ноября 2018). Қаралди: 2022-йил 10-март.
  3. ↑ „Генова (Италиэ) Чампионнац д'Эуропе ИБСА Сениорс 2019“. 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  4. ↑ „Паралимпийцы Азербайджана сильнейшие в Европе“. 2022-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-март.
  5. ↑ „ИБСА Жудо Гранд Прих Баку. Ресулц“. 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  6. ↑ „Токио-2020. Азербайджанские паралимпийцы завоевали еще три золотые медали“. 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  7. ↑ „Азербаижан wин тҳреэ голдс он сеcонд дай оф жудо ат Токё 2020 Паралймпиcс“. 2021-йил 28-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 29-август.
  8. ↑ „Распоряжение Президент Азербайджанской Республики о награждении членов Национальной паралимпийской команды Азербайджана“. пресидент.аз (6 сентября 2021). 2021-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-сентябр.

Ҳаволалар