Husayn Xezriy
Ҳусайн Хезрий (форсча: حسین خضری) – эронлик курд фаоли бўлиб, 2009-йилда Эрон Инқилобий суди томонидан „Худога қарши уруш олиб бориш“ айби билан ўлимга ҳукм қилинган. Унинг айби Курдистон Эркин Ҳаёт партияси (ПЖАК) аъзоси бўлганлиги эди[1][2]. Хезрий 2008-йилда Кирмоншоҳда қамоққа олинган ва Урмия қамоқхонасида сақланган.
Хезрий оиласини қўллаб-қувватлаш учун саккизинчи синфда ўқишни ташлаган, оила қурмаган атеист эди. У гилам тўқиш дўконида ишлаган, бу ерда ноқулай шароитлар туфайли кўриш қобилиятининг 70% ни йўқотган[3].
У 2011-йил 15-январда Урмия шаҳрида (Ғарбий Озарбайжон, Эрон) қатл этилган. Эътиборли жиҳати шундаки, унинг оиласи ва адвокати ҳукм ижро этилгунга қадар бу ҳақда хабардор қилинмаган[4].
Манбалар
- ↑ „УРГЕНТ: Ҳоссеин Кҳезри, а Курдиш политиcал присонер ис ат имминент риск оф эхеcутион - Иран Ҳуман Ригҳц“. 2011-йил 2-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-январ.
- ↑ „УРГЕНТ: Ҳоссеин Кҳезри, а Курдиш политиcал присонер ис ат имминент риск оф эхеcутион“ (эн). иранҳр.нет. Қаралди: 2021-йил 31-декабр.
- ↑ „Ҳоссеин Кҳезри: Оне Персон'с Сторй“ (эн). Абдорраҳман Бороуманд Cентер. Қаралди: 2021-йил 31-декабр.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-январ.