Husayn ibn Musallab
Ҳусайн ибн Мусаллаб, Амир Ҳусайн (?— 1370) — Амир Каза-/окнинг набираси. Балх, Ҳисори Шодмон ва Бадахшон вилоятлари ҳукмдори. Аждодлари ҳукмронлик қилган Мовароуннаҳр тахтига даъвогарлик қилган. Аввалига Амир Темур билан иттифоқ тузган ва синглиси Ўлжой туркон оғони Соҳибқиронга никоҳлаб берган. Ҳусайн ибн Мусаллаб ва Амир Темур 1363–1364-йил Илёсхожа бошлиқ Жете лашкарини Қамаши туманидаги Тош-қўрғон қишлоғи яқинида бўлган жангда мағлуб этади. Аммо 1365 йил Тошкент ва Чиноз оралиғида Жете лашкари билан бўлган Жанги лойдаги муваффақияцизликдан сўнг Ҳусайн ибн Мусаллаб ва Соҳибқирон ўртасида муносабат бузилади. 1370-йилга қадар Амир темурнинг Мовароуннаҳрни марказлаштирилган давлатга айлантириш йўлидаги саъй ҳаракатларида асосий тўсиқ бўлган. 1370-йил Балх шаҳри бўсағасида бўлган жанғда Соҳибқирон Ҳ. ибн М.нинг қўшинини тор-мор этади ва уни асирга олиб қатл этади. Ҳусайн ибн Мусаллаб Балх шаҳрининг шарқий томонидаги Хожа Уккоша қабристонига дафн қилинган.
Адабиёт
- Низомиддин Шомий. Зафарғюма, Т., 1996; Шарафудлин Али Яздий, Зафарнома, Т., 1997.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |