Husayni
Ҳусайни — халқ селексиясида етиштирилган ўртапишар хўраки узум нави. Ватани Ўрта Осиё. Шарқий эко-логик-географик навлар гуруҳига киради. Ўзбекистон, Тожикистон, Турк-манистон, Россиянинг Ставропол ўлкаси ва бошқа жойларда тарқалган. Ғу-жумларининг шаклига қараб бир неча хилларга бўлинади. Мўрчамиён Ҳ., келинбармоқ Ҳ., қизил Ҳ., лўнда Ҳ. (каду Ҳ.) хиллари, айниқса кўп тарқалган. Тупи кучли ўсади. Барги ўрта-ча, тўгарак, 3—5 бўлмали. ўртача кер-тикли, усти силлиқ, майин. Гули икки жинсли. Узуми август-сентабрда пишади. Узум боши йирик, конуссимон, сершингил, ҳавол, оғирлиги ўртача 300 — 350 г (айримлари 1 кг гача). Ғужуми ўртача ва йирик, тухумсимон ёки пилиндрсимон, пўсти юпқа, сарғиш-яшил, карсиллайди, сершира. Таркибида 18 — 20% қанд бор, нордонлиги 2—3%. Ўсув даври 153 кун. Ҳосилдорлиги 170—180 с/га. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамсизроқ. Янгилигида ейилади, майиз солинади. Сақлашга, узоқ жойларга юборишга чидамли. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида раёнлаштирилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |