Оқбайтал довони - Шарқий Помирдаги довон. Тожикистон Республикасида. Баландлиги 4665 м. Сарикўл ва Музкўл тизмаларини бир-бирига туташтирадиган ва Музкўл (Крракўл ҳав-заси) дарёси билан Жанубий Оқбайтал (Оқсув-Мурғоб ҳавзаси) дарёсининг юқори қисмларини ажратиб турадиган сувайирғичда жойлашган. О. орқали Ўш — Хоруғ автомобил тракти ўтади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил