Husniddin Hamidov
Ҳамидов Ҳусниддин (1935-йил 5-январ, Чимбой тумани — 2019-йил 5-ноябр) — қорақалпоқ тилшуноси. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993), филология фанлари доктори (1990). Қорақалпоғистон педагогика институти рус тили ва адабиёти факултетини тугатган (1955).
| Ҳусниддин Ҳамидов | |
|---|---|
| ўзбекча: Хусниддин Хамидов | |
|
Ҳусниддин Ҳамидов | |
| Таваллуди |
1935-йил 5-январ Чимбой тумани |
| Вафоти | 2019-йил 5-ноябр |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | тилшунос, адабиёцҳунос |
| Фаолият йиллари |
1955—2019-йиллари Қорақалпоқ давлат университети, Ўзбекистон Фанлар академияси |
| Унвони | Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1993) |
Ҳаёти
Ҳусниддин Ҳамидов 1935-йили 1-майда Чимбой туманида туғилган. 1955-йилда икки йиллик ўқитувчилар институтини тамомлаб, Чимбой туманидаги ўрта мактабда ўқитувчиликдан меҳнат фаолиятини бошлаган. 1955—1959-йилларда Чимбой вилоятида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1960-йилдан Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Н. Довқораев номидаги Тил ва адабиёт институтида кичик илмий ходим, сўнгра катта илмий ходим (1960-1971; 1983-1986), 1971-йилда Шарқ қўлёзмалари бўлими мудири лавозимида, 1989-йилда Қорақалпоқ давлат университети қорақалпоқ тили тарихи, диалектологияси ва қўлёзмалари кафедраси мудири бўлиб фаолият юритган[1].
1967-йилда номзодлик, 1990-йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1994-йилда мухбир аъзо, 2000-йилда эса Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси этиб сайланган[2].
1995-йилда „Ватан тараққиёти“ партиясидан Олий Мажлиснинг биринчи чақириқ депутати бўлган[3]. Ҳусниддин Ҳамидовнинг илмий ишлари асосан қорақалпоқ тилининг тарихига — унинг тарихий лексикологияси, грамматикаси, сўз ясалиши масалаларига бағишланган. У шунингдек, Шарқ қўлёзмаларини тўплаш, изохлаш ва нашрга тайёрлаш ишлари билан ҳам шуғулланиб келади.
Илмий фаолияти
Ҳамидовнинг илмий ишлари, асосан, қорақалпоқ тилининг тарихи, унинг тарихий лексикологияси, грамматикаси, сўз ясалиши масалаларига бағишланган. У қуйидаги асарлар муаллифи:
„Қорақалпоқ тили тарихидан очерклар“;
„Эски қорақалпоқ тилининг ёзма ёдгорликлари“;
„Бердақ қўлёзмалари меъроси“.
Мукофотлари
1993-йилда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонини олган.
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 2012.
- ↑ „АКАДЕМИЯ НАУК РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН“. www.аcадемй.уз. 2020-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
- ↑ „Скончался академик Хусниддин Хамидов. Мирзиёев и Арипов выразили соболезнования“ (ру). Подробно.уз. 2020-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-январ.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |