Husnixat
Ҳуснихат (чиройли ёзув) -чиройли ёзиш санъати. Араб хати турлари (куфий, насх, сулс, настаълиқ ва бошқалар) мусулмон Шарқининг йирик маданий марказларида кенг тарқалди ҳамда тараққий этди. Ҳ.ни ўрганиш асосида 2 — "назарий" (машҳур хат-тотларнинг ёзувларидан нусха кўчириш) ҳамда "хаёлий" (турли ёзувларни ўрганиш ва қиёслаш) услуби ётади. Хаттотнинг асосий иш қуроллари — қора ва рангли сиёҳ, қоғоз, қамиш-қалам, мистар, давот (қаламдон), жузгир ва қаламнинг учини текислаш учун пичоқ. Хаттотлар матн билан бирга меъморий ёдгорликлар (китобалар), қоғоз, мато ва ҳоказога безаклар ҳам яратганлар. ХИХ аср охирларига кслиб.штографиянинг пайдо бўлиши билан Ҳ.нинг аҳамияти пасая бошлади. ХХ аср 2-ярмидан китобат санъатини қайта тиклашга уринишлар Ҳ.нинг қайта жонланишини таъминлади (яна қаранг Хаттотлик).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |