Бумиддин Хуари (1925-1978) - Жазоир Халқ Демократик Республикаси (ЖХДР)нинг сиёсий ва давлат арбоби. Полковник (1957). Зитун университети (Тунис) ва Ал-Азҳар университети (Миср) университетларида таълим олган, Қоҳирада араб тилидан дарс берган. 1955-йил Жазоирга қайтиб келиб, Жазоир халқининг франсуз мустамлакачиларига қарши курашида қатнашди. 1958-йилда Бумиддин Оран қўзғолончиларининг раҳбари, 1960—62-йилларда Жазоир инқилоби миллий озодлик кенгашининг аъзоси ва миллий озодлик армияси Бош штабининг бошлиғи. 1962-йилдан ЖХДРнинг миллий мудофаа вазири, 1963—65-йилларда Вазирлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари. 1965—76-йилларда ЖХДР Инқилобий кенгаши ва Вазирлар кенгаши раиси. 1976-йил декабрдан ЖХДР президенти[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Андоза:Жазоир етакчилари Андоза:Африка бирлиги ташкилоти бош котиблари Андоза:Қўшилмаслик ҳаракати бош котиблари