Ҳухи масжиди (соддалаштирилган хитойча: 沪西清真寺; анъанавий хитойча: 滬西清真寺; пинйин: Ҳùхī Қīнгзҳēнсì) – Хитойнинг Шанхай шаҳри Путуо туманидаги масжид.

Масжид
Ҳухи масжиди
沪西清真寺
Жойлашуви 31°14′33.7″Н 121°26′04.7″Э / 31.242694°Н 121.434639°Э / 31.242694; 121.434639
Манзил Но. 3, Лане 1328, Чангде йўли, Путуо, Шанхай, Хитой
Бинокорлик 1914—1922 (илк қурилиши)
1994 (ҳозирги қурилиши)
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар баландлиги 25 метерс

Тарихи

Масжид дастлаб 1914–1921-йилларда Хиканг йўлида қурилган ва 1922-йилда Яошуинонг масжиди номи билан қуриб битказилган[манба керак]. 1935-йилда масжид таъмирланди ва 200 намозхонни сиғдира оладиган қилиб кенгайтирилди. Масжид фаолиятини 1979-йилда тиклаган. 1994-йил апрел ойида масжид Чангде йўлига кўчирилди[1][2].

Архитектураси

Ҳухи масжиди намозхонаси

Масжид 1667 м2 майдонни эгаллайди. Масжид икки қаватли намоз залидан иборат[3]. Қўш аркли ва елпиғичсимон том билан қурилган. Унда ўқув хонаси, имом хонаси, меҳмонхона ва ҳаммом ҳам мавжуд. Бундан ташқари, қассоб дўкони ва савдо жойи мавжуд. Масжид баландлиги 25 метрли битта минора ва 6 гумбаздан иборат[4][5].

Транспорти

Масжидга Шанхай метросининг Чангшоу йўл станциясидан шимоли-ғарб томон пиёда бориш мумкин.

Манбалар

  1. ↑ „Ҳухи Мосқуэ“. СмартШангҳаи. Қаралди: 2021-йил 4-июл.
  2. ↑ „Ҳухи Мосқуэ ин Шангҳаи - Чина“. Беаутифул Мосқуэ. 2019-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-август.
  3. ↑ „Топ Муслим Мосқуэс ин Шангҳаи“. Топ Чина Травел. Қаралди: 2021-йил 3-ноябр.
  4. ↑ „Шангҳаи Ҳухи Мосқуэ“. Муслим2Чина. 2019-йил 21-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-январ.
  5. ↑ „Травелинг ке Шангҳаи? Юк Мампир Шолат ке 5 Масжид Мегаҳ Ини“ (ид). Дреам Муслим Лифестйле. Қаралди: 2021-йил 10-август.