Ҳён Ёнг-чол
Ҳён Ёнг-чол(талаффузи: Ҳёнг Ёнг-чол) (1949-йил 11-январ — 2015-йил 30-апрел) — Шимолий Корея генерали ва Корея Меҳнат партияси (WПК) сиёсатчиси. Ҳёнг Ёнг-чол 2014—2015-йилларда Мудофаа вазири лавозимида ишлаган. Ҳёнг Ёнг-чол 2015-йилда ўз лавозимидан четлаштирилганлиги ҳақида хабар берилдиган[1].
| Шахсий маълумотлари | |
|---|---|
| Таваллуди |
11-январ 1949-йил Кйŏнгсŏнг тумани (ҳозирги кунда Ŏранг тумани), Шимолий Ҳамгёнг провинсияси, Шимолий Корея |
| Вафоти |
30-апрел 2015-йил (66 ёшда) Шимолий Корея |
| Ўлим сабаби | Буйруқларни бажармаслик |
| Фуқаролиги |
|
Шахсий ҳаёти ва фаолияти
Шимолий Корея матбуоти Ҳёнг Ёнг-чол 1949-йилнинг январида туғилганлигини ва 1966-йилда ҳарбий хизматга келганлигини маълум қилди. Ҳёнг Ёнг-чол баталён командири бўлиб хизмат қилган. 2009-йилда Ҳёнг Ёнг-чол Олий халқ мажлисига делегат этиб сайланган[2]. Ҳёнг Ёнг-чол Ким Жонг-ун, Ким Кёнг-ҳуи, Ким Кёнг-ок, Чоэ Рёнг-ҳаэ ва Чоэ Пу-ил каби шахслар билан 2010-йил сентябр ойида тўрт юлдузли генерал унвонига сазавор бўлган[3]. Ҳёнг Ёнг-чол 2011-йил декабр ойида Ким Жонг-ил вафотидан кейин миллий дафн қўмитасида қатнашган. Ҳёнг Ёнг-чол учунчи партия конференсиясида Корея Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси аъзоси этиб тайинлади. 2012-йил феврал ойида Ҳёнг Ёнг-чол „Ким Жонг-ил ордени“ билан тақдирланди[4].
2012-йил июл ойида Бош штаб бошлиғи Ри Ёнг ҳо ўз лавозимидан озод қилинганидан икки кун ўтгач Ҳёнг Ёнг-чол КПАнинг вице-маршалл унвонига сазовор бўлди. Худди шу даврда Ҳёнг Ёнг-чол Бош штаб бошлиғи сифатида Ри Ёнг ҳо ўрнини эгаллади[5][6][7][8]. Ҳёнг Ёнг-чол, шунингдек, 2012-йил 26-июлда WПК(Корея Меҳнат партияси) Марказий ҳарбий комиссияси раисининг ўринбосари сифатида фаолият олиб борган[9].
Хабарларга кўра, Ҳёнг Ёнг-чол 2012-йилнинг ноябр ойида генерал этиб тайинланган[10][11]. 2013-йил 31-мартда Ҳёнг Ёнг-чол Сиёсий бюронинг муқобил аъзоси этиб тайинланди, аммо у Ри Ёнг ҳонинг Сиёсий бюро президиумидаги собиқ ўрнини эгалламаган эди[12]. Ҳёнг Ёнг-чол 2013-йил май ойида 5-армия корпусига қўмондон этиб тайинланган[13]. Ҳёнг Ёнг-чол 2014-йил июн ойида Халқ қуролли кучлари вазири лавозимида ишлаш учун Пхенян шаҳрига чақирилган эди.
Қатл этилиши
Жанубий Корея Миллий разведка хизмати Ҳёнг Ёнг-чол 2015-йил апрел ойи охирида Пхенян яқинидаги Канггон ҳарбий машғулотлар зонасида қатл этилганлиги ҳақида хабар берган эди[14]. Хабар қилинишича, Ҳёнг Ёнг-чол расмий ҳарбий митингларда, хусусан, 2015-йил апрел ойининг охирида Ким Жонг-ун иштирок этган ҳарбий митингда қатнашмагани ва бошлиқ буйруқларига бўйсунмагани учун қатл этилган[14]. CНН хабарида айтилишича, Ҳёнг Ёнг-чол Ким Жонг-уннинг буйруғини бажармагани учун хиёнатда айбланган, аммо бу буйруқнинг моҳияти аниқланмаган. Юқори амалдорнинг таъкидлашича, қатл этилганлар орасида Ҳёнг Ёнг-чол ҳам бўлган. ББC Неwс интервю берган таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореяда мансабдор шахсларни ўзгартириш одатий ҳол бўлса-да, Ким Жонг-унга Ҳён каби яқин шахснинг қатл этилиши ҳайратланарли бўлган ва бу мамлакат барқарорлиги учун хавотирга сабаб бўлиши мумкин[15][16][17].
| Олдингиси | Халқ қуролли кучлари вазири 2014–2015 |
Кейингиси |
| Партия сиёсий идоралари | ||
|---|---|---|
| Олдингиси | Марказий ҳарбий комиссия раисининг ўринбосари 2012–2013 |
Кейингиси |
| Олдингиси | Корея халқ армияси бош штаби бошлиғи 2012–2013 |
Кейингиси |
Манбалар
- ↑ „Ҳён Ёнг-чол, тҳе генерал wҳо росе оут оф обсcуритй“. ББC Неwс (2015-йил 13-май). Қаралди: 2015-йил 13-май.
- ↑ „Ҳён Ёнг-чол, тҳе генерал wҳо росе оут оф обсcуритй“. ББC Неwс (2015-йил 13-май). Қаралди: 2015-йил 13-май.
- ↑ „Ҳён Ёнг-чол намед виcе маршал оф Н. Кореан милитарй“. Ёанҳап Неwс Агенcй (2012-йил 17-июл). Қаралди: 2012-йил 17-июл.
- ↑ Гаусе. „Нортҳ Кореан Леадершип Дйнамиcс анд Деcисион-макинг ундер Ким Жонг-ун : А Сеcонд Еар Ассессмент“. CНА (2014-йил 1-март). 2019-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-октябр.
- ↑ „Н Кореа намес неw виcе-маршал ин милитарй решуффле“. ББC Неwс (2012-йил 17-июл). Қаралди: 2012-йил 17-июл.
- ↑ „ДПРК аwардс Ҳён Ёнг Чол титле оф КПА виcе маршал“. Хинҳуанет (2012-йил 17-июл). 2012-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-июл.
- ↑ „Нортҳ Кореа промотес милитарй оффиcиал то кей ранк афтер ремовинг армй чиэф“. CНН (2012-йил 17-июл). Қаралди: 2012-йил 17-июл.
- ↑ „ДПРК аппоинц неw чиэф оф армй генерал стафф“. Чина.орг.cн (2012-йил 19-июл). Қаралди: 2012-йил 19-июл.
- ↑ "Ким Жонг Ун Аттендс Перформанcе бй КПИСФ, Висиц Ҳеалтҳ Cомплех & Оутдоор Иcе Ринк", Нортҳ Кореа Леадершип Wатч, 27 Жулй 2012.
- ↑ Нортҳ Кореа Решуффлес 1/3 оф Иц Милитарй Леадершип: Соурcе, Ариранг Неwс, 16 Новембер 2012.
- ↑ „Н.Кореан Армй Чиэф Демотед Афтер Дефеcтионс“ (2012-йил 11-октябр).
- ↑ Репорт он Пленарй Меэтинг оф WПК Cентрал Cоммиттеэ , КCНА, 31 Марч 2013.
- ↑ "Н.Кореаъс Милитарй Решуффлес Аре а Дангероус Сигн", Тҳе Чосун Илбо, 24 Май 2013.
- ↑ 14,0 14,1 „Нортҳ Кореа Дефенcе Чиэф Ҳён Ёнг-чол 'эхеcутед'“. ББC Неwс (2015-йил 13-май). Қаралди: 2015-йил 14-май.
- ↑ „Ким Жонг Ун Пургес Дефенсе Чиэф фор Наппинг, Лаwмакер Сайс“. Блоомберг. Қаралди: 2015-йил 12-май.
- ↑ Кwон, КЖ. „Репорц: Нортҳ Кореа публиcлй эхеcутес дефенсе чиэф“. CНН (2015-йил 13-май). Қаралди: 2015-йил 13-май.
- ↑ „Нортҳ Кореа Дефенcе Чиэф Ҳён Ёнг-чол 'эхеcутед'“. ББC. Қаралди: 2015-йил 12-май.