IFS minoralari
ИФС миноралари (Чангша халқаро молия майдони ёки Тҳе Wҳарф ИФС Тоwерс) — Хитойнинг Чангша шаҳрининг бизнес марказида жойлашган ўта баланд осмонўпар бинолар мажмуаси. 2018-йилда қурилган, 2019-йил ҳолатига кўра, Т1 минораси шаҳардаги энг баланд бино, Хитойдаги тўққизинчи энг баланд бино, Осиёда 11-чи ва дунёда 15-ўринни эгаллаган. Мажмуа Гонконгдаги Wонг Тунг &амп; Партнерс компанияси томонидан ишлаб чиқилган ва Гонконгда жойлашган Тҳе Wҳарф Ҳолдингс диверсификацияланган конгломератига тегишли. ИФСнинг умумий майдони 1 миллион м² дан ортиқ. ИФС мажмуаси миноралари эр ости ўтиш тизими орқали Чангша метросининг Вуйи майдони алмашиш стансияси ва гавжум Ҳуангхинг пиёдалар савдо кўчаси билан боғланган[1].
| ИФС миноралари | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Жойлашуви |
|
| Фойдаланилиши | Офислар ва маҳмонхона |
| Қурилиши бошланган | 2013-йил |
| Қурилиши тугаган | 2018-йил |
| Эгаси | Тҳе Wҳарф Ҳолдинг |
| Баландлиги | |
| Томи | 452 м (Т1 минораси) |
| Техник ҳолати | |
| Қаватлар сони | 94 м (Т1 минора) |
| Бинонинг ички майдони | 1 миллион кв.метрдан зиёд |
| Дизайн ва конструксия | |
| Меъмор | Wонг Тунг & Партнерс |
| Қурувчи | Чина Cонструстион Сеcонд Энгинеэринг |
- Т1 минораси (452 м) 94 та ер усти ва 5 та ер ости қаватидан иборат бўлиб, умумий майдони 300 000 м². Миноранинг юқори қисмини 243 хонали беш юлдузли Ниccоло Чангша меҳмонхонаси эгаллаган, қолганлари офислар ва квартиралар[2][3][4][5][6].
- Т2 минораси (315 м) 63 та ер усти ва 5 та ер ости қаватига эга, ижарага олинган майдоннинг деярли барчаси офислар эгалаган[7][8].
- Мажмуа подиумини майдони 230 000 м² бўлган кўп қаватли савдо ва кўнгилочар марказ жойлашган, унда 400 дан ортиқ дўконлар, ресторанлар, кинотеатрлар ва кўргазма заллари жойлашган. Савдо марказининг томида ҳайкалтарошлик боғи мавжуд.
Чангшадаги Халқаро молия майдони мажмуасидан ташқари, Тҳе Wҳарф Ҳолдингс Сузҳоу (2019), Ченгду (2014) ва Чонгқинг (2017) шаҳарларида ИФС бренди остидаги шунга ўхшаш мажмуаларга эга.
Манбалар
- ↑ „Чангша ИФС cелебратес гранд опенинг“ (эн). Беной. 2018-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Чангша ИФС Тоwер Т1“ (эн). Cоунcил он Талл Буилдингс анд Урбан Ҳабитат. 2020-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Тҳе Wҳарф ИФС Тоwер 1“ (эн). Эмпорис. 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Тҳе Wҳарф ИФС Тоwер 1“ (эн). Скйсcрапер Соурcе Медиа. 2020-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Чангша Интернатионал Финанcе Сқуаре“ (эн). Чангша ИФС. 2020-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Ниccоло Чангша“ (эн). Wҳарф Ҳотелс. 2020-йил 14-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Тҳе Wҳарф ИФС Тоwер 2“ (эн). Эмпорис. 2020-йил 21-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
- ↑ „Тҳе Wҳарф ИФС Тоwер 2“ (эн). Скйсcрапер Соурcе Медиа. 2015-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-март.
Ҳаволалар
- Расмий сайт (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-07-14 санасида архивланган)