ИКЕА - Швеция компанияси, мебел ва уй жиҳозлари сотиш бўйича дунёдаги энг йирик савдо марказларига эга бўлган компаниялардан бири ҳисобланади. Тўлиқ номланиши – ИКЕА Интернатионал Гроуп. Компания бош офиси – Лейден шаҳри, Голландия(Нидерландия) провинсиясида жойлашган[2].

ИКЕА Интернатионал Гроуп
Хизматлари Чакана савдо, Ёғочни қайта ишлаш
Раҳбарлари Ингвар Кампрад, Асосчи
Андерс Даҳлвиг, Президент
Ҳанс Гйделл, Президент
Даромади УС$28.6 милиард (2007)[1]
Ишчилар сони 104,000 (2006)
Вебсайти www.икеа.cом

Тарих

Ингвар Кампрад,ИКЕА нинг асосчиси

Компания илдизлари Швецияга бориб тақалади ва маркетинг сиёсати мақсадида Швеция имиджини сақлашга ҳаракат қилади. 1943-йил Ингвар Кампрад компанияга асос солган. Мебел компания махсулотлар асортиментига 1947-йилдагина қўшилган. 1955-йилдан бошлаб “ИКЕА” ўз хусусий маркаси остида мебел ишлаб чиқишни бошлайди. Бошида Кампрад маҳсулотларни ўз уйи ва почтадан сотишни бошлайди,1958-йилга келиб эса биринчи савдо маркази очилади. ИКЕА атамаси “Ингвар Кампрад Элмтарйд Агуннарйд” сўзлари бош ҳарфлари йиғиндисидан ташкил топган, я'ни компания асосчиси исми шарифи ва у яшаган икки турар жой номлари.

Бошқарув

ИКЕА компанияси Стичтинг Ингка Фоундатион фондига тегишли.(группанинг бош компанияси - Ингка Ҳолдинг Б. В, Голландия) Компания президенти – Андерс Дал`виг. 2006-йил Форбес журнали томонидан тузилган дунёнинг энг бой шахслари сафига киради. Ингвар Кампрад – компания асосчиси ва эгаси, дунёнинг энг бой шахслари ичида тўртинчи ўринда, унинг мулки $28 миллиардни ташкил этади.

ИКЕАнинг Пицбург, Пенсилванияда жойлашган байроқлари

Фаолият тури

Мап оф cоунтриэс wитҳ ИКЕА сторес:
  Жорий бозор жойлари
  Бозорнинг келажакдаги жойлашуви
  Собиқ бозор жойлари
  Жорий ёки режалаштирилган бозор жойлари ё'қ

ИКЕА компаниясининг асосий фаолияти мебел ишлаб чиқариш ва сотиш ҳисобланади.Ушбу мебелни ҳеч кимнинг ёрдамисиз уйда териб олиш мумкин. 2006-йил маълумотларига кўра компания 33 давлатда 229 та савдо марказларига эга. Савдо марказларининг асосий қисми Эвропада жойлашган.ИКЕА каталоглари бепул тарқатилади, 2006-йилда 160 миллион нуша чоп этилган. Сwедwоод компанияси(ИКЕА консерни) дунёнинг 11 давлатида 30 дан ортиқ мебел ва ёғочни қайта ишлаш ташкилотларга эгалик қилади. ИКЕА да иш билан таъминланган ишчилар сони – 104 минг кишини ташкил этган(2006йилда). Ҳооверс маълумотларига кўра ИКЕА нинг 2005-йилги обороти $18 млрдни ташкил этган.

ИКЕА Россияда

ИКЕАнинг Москва даги илк савдо маркази 2000-йилда очилди. 2002-йил декабр ойида биринчи “Мега” (майдони – 150 000 кв.м, инвестисия ҳажми - $200млн) очилган. 2007-йил феврал ойига биноан Россияда ИКЕА нинг 8 та савдо марказлари (Москвада – 3 та, Санкт- Петербургда –2 та,Казан,Нижний Новгород ва Экатеринбургда – 1тадан) фаолият олиб бормоқда.

Магазинлар рўйҳати

  • ИКЕА Ҳимки
  • ИКЕА Тёплий Стан`
  • ИКЕА Белая Дача
  • ИКЕА Дибенко ко`часи (Санкт-Петербург)
  • ИКЕА Парнас
Бошқа шаҳарлар
  • ИКЕА Казан
  • ИКЕА Экатеринбург
  • ИКЕА Нижний Новгород
Қурилаётган магазинлар

Манбалар

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед финанcиалтаблес
  2. ↑ ИКЕА қандай фаолият олиб боради, 2006-08-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2007-11-20

Ҳаволалар