Iambrix salsala
Иамбрих салсала, честнут боб — Скипперлар оиласига мансуб митти ва о'зига хос кундузги капалак туридир[2][3].
| Иамбрих салсала | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Бўғимоёқлилар |
| Синф: | Ҳашаротлар |
| Туркум: | Тангачақанотлилар |
| Оила: | Скипперлар |
| Уруғ: | Иамбрих |
| Турлари: | салсала |
| Бинар номи | |
|
Иамбрих салсала ((Мооре, 1865)[1]) | |
| Синонимлари | |
| Астиcтоптерус салсала | |
Кенжа Турлари
Иамбрих салсала капалагининг Ҳиндистонда учрайдиган иккита кенжа тури мавжуд[4].
- Иамбрих салсала салсала Мооре, 1865
- Иамбрих салсала лутеипалпис Плöтз, 1886
Тарқалиши

Иамбрих салсала капалаги турли ҳудудларда кенг тарқалган. Бу турни асосан Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг тропик ҳамда субтропик зоналарида - Ҳиндистон, Шри-Ланка, Непал, Таиланд, Мянма, Камбоджа, Лаос, Ветнам Малайзия, Сингапур, Индонезия, Жанубий Хитой, Гонконг ва Хайнан оролида учратиш мумкин[2].
Тавсиф
Вояга етган капалакнинг қанотлари ёйилганда бор-йўғи 23 мм дан 27 мм гача бўлади. Танаси ва қанотлари тўқ жигарранг, шоколад ёки каштан рангида бўлиб, қанотларининг пастки томонида майда кумушранг-оқ нуқтачалари бор. Скипперлар оиласига хос бўлганидек, унинг кўзлари катта, танаси эса қалинроқ ва тукли бўлади. Уларнинг қуртлари ўта танловчан бўлиб, фақат бир паллали ўсимликлар — бошоқдошлар оиласига мансуб майсалар ва бамбуклар билан озиқланади. Гуллардан сулбий шира — нектар сўриб озиқланади[3]. Улар кўпинча ерга яқин ўсадиган майда, ширин ҳидли ёввойи гулларга қўниб юради. Улар асосан очиқ ўрмон четлари, қуёшли бутазорлар, йўл ёқаларидаги ёввойи ўтлоқлар, қишлоқ боғлари ҳамда шаҳар четидаги нам майсазорларда ҳаёт кечиради[5][6]. Денгиз сатҳидан бошлаб тахминан 600 метргача бўлган пасттекисликлар ва адирларда фаол учиб юради. Соя-салқин жойларга яқин бўлган қисқа майсали ҳудудларни жуда яхши кўради[7].
Манбалар
- ↑ „Иамбрих салсала“. Тҳе Глобал Лепидоптера Намес Индех. Натурал Ҳисторй Мусеум (2003). Ретриэвед Април 20, 2018.
- ↑ 2,0 2,1 Маркку Савела'с wебсите он Лепидоптера. Паге он генус Иамбрих.
- ↑ 3,0 3,1
асас жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади: Э. Й., Wацон. Ҳеспериидаэ Индиcаэ : беинг а репринт оф десcриптионс оф тҳе Ҳеспериидаэ оф Индиа, Бурма, анд Cейлон. Мадрас: Вест анд Cомпанй, 1891 — 147-бет.
- ↑ „Иамбрих салсала Мооре, 1865 – Честнут Боб“. Қаралди: 2017-йил 15-сентябр.
- ↑ Р.К., Варшней; Сметаcек, Петер. А Сйноптиc Cаталогуэ оф тҳе Буттерфлиэс оф Индиа. Неw Делҳи: Буттерфлй Ресеарч Cентре, Бҳимтал & Индинов Публишинг, Неw Делҳи, 2015 — 47-бет. ДОИ:10.13140/РГ.2.1.3966.2164. ИСБН 978-81-929826-4-9.
- ↑
асас жамоат мулки бўлган маълумотларни ўз ичига олади: Сwинҳоэ, Чарлес. Лепидоптера Индиcа. Вол. Х. Лондон: Ловелл Реэве анд Cо., 1912–1913 — 145–147-бет.
- ↑ Калеш, С & С К Пракаш (2007). "Аддитионс оф тҳе ларвал ҳост планц оф буттерфлиэс оф тҳе Wестерн Гҳац, Керала, Соутҳерн Индиа (Рҳопалоcера, Лепидоптера): Парт 1". Жоурнал оф тҳе Бомбай Натурал Ҳисторй Соcиэтй 104 (2): 235–238.