Ибақабека, Абикабека (мўғулча: Ибага бэхи) -— керайитлар хони Тўғрил (Ванхон)нинг кичик укаси Жаха Хамбунинг қизи.

Ибақабека
Таваллуди ХИИ аср
Вафоти ХИИИ аср
Фуқаролиги Мўғуллар империяси
Турмуш ўртоғи Чингизхон, Журчедай
Отаси Жаха Хамбу

1203-йилда Чингизхон томонидан керайитлар мағлубиятга учрайди. Аммо Жаха Хамбу Чингизхоннинг керайитлар билан урушидан олдин хоннинг сафига қўшилгани ҳамда Чингизхонга меркитларга қарши курашда ёрдам кўрсатгани учун Жаха Хамбу оиласи босқин пайтида талон-торож қилинмайди. Чингизхон ўзига Ибақабекани никоҳлаб олган бўлса[1], кичик синглиси Сорхагтанибекани ўғли Тулуйга никоҳлаб беради[1][2]. Ибақабеканинг бошқа синглиси Биктутмишбекани эса тўнғич ўғли Жўжига никоҳлаб берган. Шуниси қизиқки, кейинчалик Чингизхон ўзининг содиқ аъёнларини тақдирлашда Ибақабекани урутлардан бўлган Журчедайга содиқлиги ва қилган хизматлари учун хотинликка бериш ҳақида буйруқ берган[3].

Ибақабеканинг Журчедайга турмушга берилишининг бошқа сабабини Рашидуддин „Жоме ат-таворих“ асарида қуйидагича баён этган[1]: „Бир куни Чингизхоннинг тушига Тангри кириб, Ибақабекани бошқа кишига никоҳлаб бериши ҳақида хонга буйруқ беради. Уйқудан уйғонган хон қоровулликда турган кебтеул (тунги хос соқч) чақиради, бу Журчедай бўлган ва хон Ибақабекани Журчедайга турмушга берган. Собиқ хотининг урутларга жўнатаётиб, Чингизхон баурчиси (ошпази) Ошиқ Темур ва қимиз ичадиган олтин қадаҳидан бошқа, барча нарсалар, хизматкорлар, чорва молларни Ибақабекага ўзи билан олиб кетишига рухсат беради[3][4].

Ибақабека ва унинг ўғли Чингизхоннинг учинчи ўғли ва ворис Ўқтойхоннинг ўлимида асосий гумондорлардан бири бўлишган. 1241-йил 11-декабрдаги зиёфатдан сўнг кутилмаганда Ўқтойхон вафот этади. Ибақабеканинг ўғли хоннинг баурчиси (ошпази) бўлгани сабабли онаси билан бирга хонни заҳарлашда айбланади. Уларнинг айбсизлиги исботланмайди, аммо Ўқтойнинг қариндоши, катта нуфузга эга бўлган Элжигидай нўённинг аралашуви туфайли Ибақабека ва ўғли жазода қутилиб қоладилар[4][5].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Броадбридге, Анне Ф. „Wомен анд тҳе Макинг оф тҳе Монгол Эмпире“ (инглиз тилида). Cамбридге Университй Пресс (2018), с. 81. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  2. ↑ „Сокровенноэ сказаниэ монголов § 186“ (рус тилида). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Сокровенноэ сказаниэ монголов § 208“ (рус тилида). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Жоме ат-таворих“ (рус тилида). Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.
  5. ↑ Броадбридге, Анне Ф.. „Wомен анд тҳе Макинг оф тҳе Монгол Эмпире“ (инглиз тилида). Cамбридге Университй Пресс (2018), с. 168-169. Қаралди: 2022-йил 20-сентябр.

Адабиётлар