Иберия, Иверия (Ибериа — иберлар номидан олинган) — 1) Шарқий Грузия (Картли) нинг қад. номи. Мил. ав. ИВ— аср охири — ИИИ— асрларда И. ҳудудида давлат барпо этилган. И. нинг аҳолиси деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланган. Пойтахти — Мсхета, шунингдек, Урбниси, Уплиссих ва б. шаҳарларда кулолчилик, заргарлик ва савдо ривожланган. Мил. 337-йил да христианлик давлат дини деб эълон қилинган. Мил. ИВ— аср охирларида И. Эронга тобе бўлган. В— аср да И. подшоҳи Вахтанг И Горгасал сосонийларга қарши қўзғолонга бошчилик қилган, лекин форслар қўзғолонни бостириб шоқ ҳокимиятини тугатганлар ҳамда И. ни ўз вилоятларига айлантирганлар; 2) Испаниянинг қад. номи (мил. ав. ИИИ— аср охири — ИИ— асрларда римликлар томонидан босиб олингунга қадар). Пиреней я. о. нингжан. ва шарқий қисмида яшовчи туб жой аҳоли иберлар қабиласи номидан олинган. И. атамаси дастлаб юнон тарихчи алиби Гекатей Милетлик (мил. ав. ВИ— аср) асарида учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил