Ibislar
Qiyofa
Ибиссимонлар (Ибидидаэ ёки Тҳрескиорнитҳидаэ) — лайлаксимонлар туркуми оиласи. Тумшуғи узун, ўроққа ўхшаб пастга эгилган (қоравойлар) ёки тўғри ва ясси, учи куракка ўхшаш кенгайган (қошиқ бурунлилар). Бўйни ва оёқлари узун, бошининг бир қисми, баъзан бўйни пациз. Олдинги бармоқларининг асосида сузгич пардаси бор. Кўпчилик турлари овоз чиқармайди. 20 уруғи, 32 тури бор. И. тропик ва мўътадил иқлимли ўлкалардаги сув ҳавзаларида яшайди. Ўзбекистонда 2 тури: қошиқбурун (Платалео леуcородиа) ва қоравой (Плегадис фалcинеллус) Орол денгизи бўйида ва Амударёнинг қуйи оқимидаги кўлларда учрайди. Қамишлар орасида гала бўлиб уя қуради. Уяга 2—3 та тухум қўяди. Ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар, майда баликлар, бақалар билан озиқланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |