Ibn Abd Rabbihi
Ибн Абд Раббиҳи, Абу Умар Аҳмад ибн Муҳаммад (860.28.11 — Қуртуба — 940.1.3) — араб шоири, тарихчиси. Араб мумтоз шеъриятининг барча жанрларида ижод этган. У ҳақидаги маълумот Саолибийнинг тазкирасида келтирилади. И. А. Р. нинг "Ал-Мумаҳҳисот" ("Тозаловчилар") асарида кўпгина шеър ва қасидалар жамланган. У ВИИ—ВИИИ аср араб адабиёти тарихига оид 25 бобдан иборат "ал-Иқд алфарид" ("Нодир маржон") номли тазкира тузган. Ундан жой олган арабларнинг қад. урф-одатлари ва тарихига оид айрим маълумотлар "Исломгача бўлган араб тарихи ҳақида хабарлар" номи билан Парижда 3 марта нашр этилган (1836, 1837, 1838)[1].
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |