Ibn Abdulhakam
Абулқосим Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакам (арабча: أبو القاسم عبد الرحمن بن عبد الله بن عبد الحكم)[1], асосан, Ибн Абдулҳакам (арабча: ابن عبد الحكم; милодий 801– 871/ҳижрий 257) номи билан машҳур. Мисрнинг Фустат шаҳрида яшаган мусулмон (суннийлик) тарихчи ва ҳуқуқшунос[2]. Унинг „Футуҳ Миср ваъл-Мағриб ваъл-Андалус“ („Миср, Шимолий Африка ва Андалуснинг фатҳ этилиши“) номли асари ислом тарихидаги энг қадимги араб тилидаги тарихий манбалардан бири сифатида эътироф этилади ва ҳозиргача сақланиб қолган муҳим манба ҳисобланади.
Ҳаёти
Ибн Абдулҳакамнинг оиласи араблардан бўлган[3]. Ёзувчининг отаси Абдуллоҳ ва укаси Муҳаммад ўз даврида (ИХ аср бошлари) Мисрда Моликийлик мазҳаби бўйича етакчи уламолардан эди. Отасининг вафотидан сўнг, бу оила ўз эътиқодидаги ортодоксал қарашларга содиқлиги сабабли аббосий халифа ал-Восиқ томонидан таъқиб қилинган[манба керак][ иқтибос керак ].
Халифа ал-Мутаваккил ҳукмронлиги даврида тарихчи Ибн Абдулҳакам ва унинг биродарлари марҳумга тегишли мулкни ўзлаштиришда айбланиб, қамоққа олинган. Қамоқ давомида Ибн Абдулҳакамнинг биродарлардан бири қийноқлар остида вафот этган.
Манбалар
- ↑ „ʿАбд ал-Раҳмâн ибн ʿАбд Аллâҳ Ибн ʿАбд ал-Ḥакам“, дата.бнф.фр
- ↑ Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Греат Араб Cонқуэсц: Ҳоw тҳе Спреад оф Ислам Чангед тҳе Wорлд Wе Ливе Ин (эн). Орион, 2010-12-09 — 81-бет. ИСБН 978-0-297-86559-9.
- ↑ Кеннедй, Ҳугҳ. Тҳе Греат Араб Cонқуэсц: Ҳоw тҳе Спреад оф Ислам Чангед тҳе Wорлд Wе Ливе Ин (эн). Орион, 2010-12-09 — 81-бет. ИСБН 978-0-297-86559-9.
Адабиётлар
- Ибн ʿАбд ал-Ḥакам, Китāб футуḥ миср wа акбāраҳā, эдитед анд wитҳ Энглиш префаcе бй Чарлес Торрей (Энглиш титле Тҳе Ҳисторй оф тҳе Cонқуэсц оф Эгйпт, Нортҳ Африcа, анд Спаин), Яле Университй Пресс, 1922.
- Чарлес Торрей, „Тҳе Моҳаммедан Cонқуэст оф Эгйпт анд Нортҳ Африcа ин тҳе еарс 643 то 705 А. Д.“ Ҳисториcал анд Cритиcал Cонтрибутионс то Библиcал Сcиэнcе вол 1, п. 535-293. Яле Университй Пресс, 1901. Транслатион wитҳ шорт префаcе.
- Роберт Брунсчвиг, „Ибн 'Абдалҳ’акам эт ла cонқуêте де л’Африқуэ ду Норд пар лес Арабес.“ Анналес де л’Институт д’Этудес Ориэнталес, в. 6 (1942–44) 108-155. Море аccессиблй репринтед ин Ал-Андалус, 40 (1975), пп. 92–75.